alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

СЛОТ рок-гуруҳи концерти

СЛОТ рок-гуруҳи концерти

12 июнь куни соат 19:00да «Туркистон» саройининг ёзги майдончасида Россиянинг СЛОТ рок-гуруҳи яккахон концерт дастурини тақдим этади! 

Бунга ишониш қийин, аммо Россия альтернатив рок саҳнасининг кучли юлдузлари - СЛОТ гуруҳи юртимизга ташриф буюрмоқда! Улар «Нашествие»да иштирок этишган, бутун МДҲ давлатларини гастроль сафарлари билан кезиб чиққан, энди эсаТошкентда яккахон концерт дастури тақдим этадилар! 

Дўстлар, агар сиз ҳеч бўлмаганда баъзан рок тингласангиз, бундай ҳодисани ўтказиб юборишингиз мумкин эмас! Сизларни нималар кутмоқда:

— классикага айланиб улгурган энг яхши хитлар;
— «Инстинкт выживания» (2021) номли янги альбомдан ўрин олган, ҳали деярли ҳеч қаерда куйланмаган қўшиқлар;
— «жонли» рок концертнинг ақл бовар қилмас энергетикаси;
— ва, албатта, Россиянинг Биринчи каналидаги «Голос» шоуси яримфиналчиси Дарья Ставровичнинг вокал партиялари ва харизмаси. 



Ўтказилиш вақти: 19:00
Чипталар нархи: 120 000 сўмдан 300 000 сўмгача
Чипталарни iTicket.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

 

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг