alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

Флория Тоска

Флория Тоска

Барча  спектакллар "Истиқлол" концерт зали саҳнасида бўлиб ўтади.
Уч пардали опера.
Композитор Дж. Пуччини.  В. Сардунинг шу номли драмасига Л. Иллика и Дж. Джакоза либреттоси
Биринчи саҳна кўриниши 14 январ 1900 йили Римда бўлиб ўтган.
 ДАБТ нинг янги спектакл премьераси 16 декабр 2006 йилда бўлиб ўтган. Саҳналаштирувчи режиссер - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Андрей Слоним.
Бу ҳақиқатан ҳам 1800 йилларда Рим яшаб ўтган қаҳрамонлар тарихи.
Римдаги Сант-Андреа черковида қалъадан қочган сиёсий маҳбус , Рим Республикасининг собиқ элчиси Чезаре Анжелотти яширинади. Черковда авлиё Магдалена қиёфасини чизаётган рассом Марио Каварадоссининг  қўзғолончиларга ҳайриҳоҳлигини билган Анжелотти ундан ёрдам сўрайди. Рассом уни ўз вилласида яшириб қўяди. Қочоқни қидириб полиция  бошлиғи  Скарпия ўз одамлари билан черковга келади. У Каварадоссини қочоқни яширганликда айблаб қамаб қўяди ва айбига иқрор қилиш учун қийноққа солади. Севгилисининг азобланишига чидай олмаган гўзал Флория Тоска қочоқ яширинган жойни айтиб беради. Шунга қарамай рассом ўлимга маҳкум этилади. Флория ўз муҳаббати эвазига Скарпиадан севгилиси учун озодлик талаб қилади. Озод қилиш ҳақидаги қарорга имзо чектириб олган Тоска полициячини ўлдиради. Аммо Скарпианинг ваъдаси ёлғон бўлиб чиқади ва Каварадосси қатл қилинади. Қамалишни истамаган Тоска ўзини баланд минорадан ташлаб юборади.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг