alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
ТАҚВИМ
Кўргазмалар

ADWEEK 2020

8 октябр Пай - 10 октябр Шан
ВАҚТИ
09:00
Ўтказилиш жойи
International Hotel

8 октябрдан 10 октябргача International Hotel Tashkent меҳмонхонасида анъанавий IV ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафталиги бўлиб ўтади.

Дастурда:

8 дан 10 октябргача - маркетинг ва реклама кўргазмаси;

Кўргазманинг асосий тематик йўналишлари: дизайн, брендинг, ижодий, рақамли, СММ, реклама, ташқи реклама, оммавий ахборот воситалари, полиграфия хизматлари, сувенирлар, қадоқлаш, POS материаллар, маркетинг тадқиқотлари.

8 ва 9 октябрь – MAKON халқаро маркетинг форуми;

Форумнинг биринчи кунида маркетинг, реклама ва савдо соҳасидаги энг яхши маҳаллий экспертлар сўзга чиқиб, сўнгги йиллардаги ўз тажрибаси, билими ва энг яхши ютуқлари билан ўртоқлашади. Форум иштирокчиларининг саволларига жавоб берадилар. Иккинчи кунида маркетинг бўйича хорижий мутахассислар. Россия, Қозоғистон, Украина, Қирғизистон ва Грузиядан таклиф қилинган экспертлар бизнесни ривожлантириш ва савдони оширишнинг замонавий усуллари ҳақида гапириб берадилар.

Ўтказилиш вақти: 09:00-18:00

9 октябрь - «Йил бренди» ва ABC show;

«Йил бренди»  тақдирлаш маросимининг меҳмонлари 2019 йил натижаларига кўра маркетинг соҳасида энг етакчи компанияларни билиб олиш имконига эга бўладилар.

ABC Show — дунёдаги 45 етакчи фестивалларда ғолиб бўлган, энг кўп тақдирланган видео рекламалар тўплами намойиши. Сиз бутун дунёдан йиғилган энг яхши ижодий ишларни аъло сифатда кўришингиз мумкин бўлади.

Ўтказилиш вақти: 19:00-21:00

10 октябрь – TAF Тошкент реклама фестивали;

Фестиваль дастурида: TAF! Креатив танлови, иккинчи халқаро реклама анжумани ва креатив танлов ғолибларини тақдирлаш маросими.

Ўтказилиш вақти: 09:00-21:00
Чипталарни бу ердан харид қилиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: +99897 4022820, +99878 1201002, +99878 1201012

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг