alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

«Қўрғон чироқ» кўргазмаси

«Қўрғон чироқ» кўргазмаси

12 апрелдан 1 июнга қадар Замонавий санъатлар марказида ўзбек режиссёри ва видеомусаввири Саодат Исмоилованинг «Қўрғон чироқ» номли кўргазмаси бўлиб ўтади.  Шу билан бир қаторда, Марказда Али Хамроевнинг фильмлари намойиш этилади ва болалар учун маҳорат дарслари ўтказилади.

«Қўрғон чироқ» кўргазма лойиҳаси Саодат Исмоилованинг сўнгги беш йил давомида яратган видео-асарларини бирлаштиради. «Зуҳра» видео-поэмаси 55-чи Венеция биенналесида Марказий Осиё павильонида биринчи марта намойиш этилган. Икки каналли «Икки уфқ» деб номланувчи видеофилм Байқонур яқинларидаги Қорқит исмли афсонавий  туркий баҳшининг (IXаср) қабрида суратга олинган бўлиб, ушбу асар қаҳрамони левитацияни енгиб, ўлимсизликка эришиш йўлларини излаган. XX асрнинг иккинчи ярмида йўқолиб кетган Турон йўлбарсларига бағишланган  ва «Афсун» деб номланган видолашув видеофилмини Саодат Исмоилова  ноёб мусиқий асбоб- шиша гармоника мусиқий асарларининг бастакори Камиль Норме билан ҳамкорликда  яратилган.
«Окснинг шивирлаши» деб номланган уч каналли видеоинсталляция Помир тоғларини Орол денгизи билан боғлайдиган Амударё (Окс) оқимига ваўз тушларини сув оқими билан бўлишишган кишиларга бағишланган.  Шу билан бирга, лойиҳа доирасида Саодат Исмоилованинг Сўғд тилига бағишланган «Ўлимсиз мактублар» номли асарнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Бугунги кунда Сўғд тили йўқ бўлиб кетган тиллар қаторига киради (бу тилдаги сўнгги ёзма ёдгорлик XI асрга тегишли), лекин рассом ушбу тилнинг инсоният хотирасида яшашига ва унинг абадийлигига ишонади. «Qo'rg'on chiroq» кўргазмаси устида Саодат Исмоилова ва Лондондаги Тейт Модерн галереяси бош куратори Андреа Лиссони ва Миландаги GRACE меъморчилик бюросининг асосчиларидан бўлган Екатерина Головатюк ва Жакомо Кантони билан ҳамкорликда ишлаган.  

*олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур
Кириш эркин.

Ўтказилиш вақти: 10:00-20:00

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг