Ўрамловчи илова
“Линекс® Для детей”
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун
Bifidobacterium animalis subsp. lactis (BB-12)
Таркиби
Бир саше Bifidobacterium animalis subsp. lactis (BB-12) тирик лиофилизация қилинган сут кислотали бактерияларни 109 колония ҳосил қилувчи бирликни сақлайди.
Тўлдирувчи: мальтодекстрин
Ўрамнинг ташқи кўриниши ва ичидаги моддаси
Оқдан бироз сарғиш ранглигача бўлган кукун
1,5 г дан кукун алюминий сашеларда. 10 ёки 20 сашедан ўрамда.
Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси ва ишлаб чиқарувчи
Lek d.d., Любляна, Словения.
1. “ЛИНЕКС ДЛЯ ДЕТЕЙ” НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ
Фармакотерапевтик гуруҳи: диареяга қарши микроорганизмлар. АТХ коди: А07FА
“Линекс Для детей” – бу болаларда ичак микрофлорасининг мувозанатини белгиловчи ва бир маромда ушлаб турувчи бифидобактерияларни сақловчи пробиотикдир.
Бифидобактериялар ингичка ва йўғон ичакнинг нормал микрофлорасининг таркибига киради, у ерда улар овқат ҳазм қилиш ферментлари (овқат ҳазм қилиниши), иммун тизими ва перистальтиканинг нормал фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган кислота-ишқор мувозанатини тутиб туради. У шунингдек патоген бактерияларни ҳаддан ташқари ривожланишига тўсқинлик қилади.
Эмаётган чақалоқларнинг микрофлораси асосан бифидобактериялардан ташкил топган бўлиб; улар илк кўкрак ёшидаги болаларда муҳим роль ўйнайди, деб ҳисобланади.
Бифидобактерияларни мунтазам қабул қилиш, нормал ичак микрофлорасини бузилиши туфайли юз берадиган овқат ҳазм қилишни енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги бузилишларининг (айниқса диареянинг) тез-тезлиги ва даражасини самарали пасайтиради.
“Линекс Для детей” препаратининг бактериялари лиофилизация қилинган (паст ҳароратда қуритилган), бу препаратни бактерияларнинг шакли ва фаоллигини ўзгартирмай, хона ҳароратида сақлаш имконини беради.
“Линекс Для детей” гўдакликдан 12 ёшгача бўлган болаларда қуйидагиларда қўлланиши мумкин:
- ичак микрофлорасининг баланси ва фаолиятини барқарорлаштириш ва қувватлаб туриш учун;
- диареяни, метеоризмни ва овқат ҳазм қилинишининг бошқа бузилишларини:
- вирусли ва бактериал меъда-ичак инфекциялари (масалан, ротавирус) томонидан чақирилганда;
- инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (антибиотиклар ва бошқа синтетик микробларга қарши воситалар);
- болага қўшимча овқат бериш ва сунъий овқатлантириш.
2. “ЛИНЕКС ДЛЯ ДЕТЕЙ”НИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Болада препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки ёрдамчи моддасига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлганида қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Даволашни бошлашдан олдин, агар болада қуйидагилар бўлса, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг:
- тана ҳарорати 38оС дан юқори бўлганида,
- аҳлатда қон ёки шиллиқ бўлганида,
- икки кундан ортиқ давом этган диареяда,
- дегидратация ва тана вазнини йўқотиш билан кечувчи кучли диареяда,
- қоринда кучли оғриқлар билан кечувчи диареяда,
- сурункали касалликлар (масалан, қандли диабет, юрак-қон томир тизими касалликлари) ёки иммунтанқислик (масалан, ОИТВ-инфекцияси) фонидаги диарея.
Ҳар қандай диареяни мустақил даволашда йўқотилган суюқлик ва электролитларнинг ўрнини тўлдириш жуда муҳимдир.
Бошқа дори воситаларни қабул қилиш
Бошқа бактериялар каби, бифидобактериялар ҳам антибиотикларга сезгирдирлар. Шунинг учун препаратни антибиотикни қабул қилгандан кейин камида 3 соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади.
3. “ЛИНЕКС ДЛЯ ДЕТЕЙ”НИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК
Дозалаш ва даволаш давомийлиги
Гўдаклар ва 2 ёшгача бўлган болалар: 1 саше кунига бир марта, овқатланиш вақтида қабул қилинади.
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1 саше кунига бир ёки икки марта, овқатланиш вақтида қабул қилинади.
“Линекс для детей”ни симптомлар йўқолмагунича қабул қилиш мумкин.
Сашени ичидаги моддани сув, шарбат, сут ёки болалар озуқаси билан аралаштиринг,
Фақат ичга қабул қилиш учун
Иссиқ ичимликларда эритманг!
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Дозани ошириб юборилиши натижасида нохуш самаралар юз берган ҳолларда, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Препаратни қабул қилишни ўтказиб юбориш
Ўтказиб юборилган дозани компенсация қилиш учун дозани икки баробар оширманг. Қабул қилишни тавсия қилинган схема бўйича давом эттиринг.
4. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Бифидобактериялар қабул қилинганида ножўя таъсирлар жуда кам (препаратдан фойдаланаётган 10000 одамдан 1 тасидан камида) кузатилади. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари юз бериши мумкин.
5. САҚЛАШ ШАРОИТИ
Болалар олаолмайдиган жойда, оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати: 2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтган санадан кейин ишлатилмасин. Яроқлилик муддатининг тугаш санаси, ўрамида кўрсатилган ойнинг охирги кунидир.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
ИЗОҲЛАР 0