00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Ажабтовур ихтиролар.
Тиниб тинчимаган одамлар ғаройиб ихтиролари билан оламни ҳайратга солишдан чарчамайдилар. Сизлар учун ажабтовур ихтиролар ўнталигини тайёрладик.
- Банан учун пластмасс идиш. Сумкангизда олиб юрган бананингиз бирон марта эзилиб, дилингизни хира қилган бўлса бу ихтиро айнан сиз учун.
- Белгиланган вақтда пакетчалик чойни бокалга тушуриб, белгиланган вақтда чиқарадиган мослама. Бу қурилмани яратган одам пакетчали чойни финжондан чиқришни унутиб қўйиш одатига эга кўринади. Агар сиз ҳам сувга чойни солиб, бошқа иш билан машғул бўлиб қолсангиз, ушбу мослама сизнинг ўрнингизга чойни идишдан чиқриб қўяди. Фақатгина вақтни белгилашни унутмасангиз бас.
- Бу ихтиро дам олиш кунларини дивандан турмасдан ўтказишни хуш кўрадиганлар учун бўлса керак. Қисқа қилиб айтганда дангасалар учун деган бўлардим. Мазкур шалворда сиз учун керак бўладиган барча нарсаларни сақлаш учун кармонлардан ташқари, ечиб тақиладиган дастурхон ҳам бор. Бунисига нима дейсиз?
- Агар сиз озишга қарор қилган бўлсангиз қуйидаги камар айнан сиз учун асқотса керак. сиз бу камарни тақиб неча сантиметрга озганингизни билиб олсангиз бўлади.
- Бу ихтиро эгаси эса жуда уйқучи бўлса керак. Унинг фикрича талабалар дарсда ухлаб қолмасликлари учун бу мослама жуда керакли экан. Уйқингиз келяптими? Унда мазкур мосламани бошингизга кийингда, қовоқларингизни қисқичлари билан қотириб қўйинг. Қизиқ, бу мосламадан дарсда фойдаланадиган мард топилармикан?
- Тиниб тинчимас японларнинг яна бир ғаройиб ихтироси. Таъсирчан сериаллар ишқибозларига шундай кўзойнак айни муддао эмиш. Фильмни кўриш давомида тўкилган ёшлар бекорга кетмас эмиш. Қизиқ кўзойнакка йиғиб олинган кўз ёшларидан японлар нима мақсадда фойдаланар эканлар?!
- Бу ихтиро алкогол ичимликларга суяги йўқлар учун ўйлаб топилган. Бирор байрамдан ширакайф ҳолда келиб, эшикни очишга қийналиб қолсангиз, уйингиз эшигига айнан шундай қулф ўрнатинг. Сиз бундай қулф билан қийналмай калит тирқишини топиб оласиз.
- Бу мослама тинмай суҳбатлашишни ёқтирадиганлар учун ўйлаб топилган. Мазкур қурилмани бошингизга кийиб олинг ва ҳатто ҳовузларда ҳам дўстларингиз билан мулоқотда бўлинг. Агар оғирлик қилмаса, албатта...
- Бу эса ақлли унитаз. У ўзига ўрнатилган инфрақизил нурлари орқали сизнинг ҳаракатингизни сезиб туради. Ҳожатхонага кирганингизда автомат тарзда унитаз қопқоғи очилиб, чиққанингизда автомат ёпилади.
- Бу ихтиро одамларнинг саволларига жавоб беришни ёқтирмайдиганларга асқотади. Агар бехосдан қўлингизни синдириб олсангиз, ўзингизга қандай вазиятда қўлингиз сингани ҳақида хабар берувчи бандаж сотиб олинг. Балки шунда одамларнинг "Қандай қилиб?" деган саволларидан озод бўларсиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
04-10-2013
ИЗОҲЛАР 0