«Болажонлар-Ширинтойлар» фестивалидан
Биринчи бўлиб мактаб формаси тақдимотини Ideal компанияси ўтказди. Тўплам ўғил ва қиз болалар учун 30та бош оёқ либослардан ташкил топган эди. Ўғил болалар учун пальто, куртка ва костюмлар, қизлар учун пончо, блузкалар, бош кийимлар, шим ва шотландка юбкалар тикилган бўлиб, кўк, кулранг ва тўқ қизил рангларда яратилган либослар барча таълим муассасалари стандартларига амал қилган ҳолда бажарилган.
Бобомуродова Эльнора, Ideal компаниясининг конструктори: «Бизнинг тўплам нафақат ўкув муассасаларининг стандартига ва ота-оналар хохишига мосланган. Балки биз болажонларнинг фикрини ҳам инобатга олган ҳолда, турли ҳил ранг ва аксесуарлар билан бойитдик. Ота-оналар ҳар бир нарсани алоҳида сотиб олмасликлари учун биз бутун образ яратишга харакат қилдик». |
Agimo компанияси спорт ва casual йўналишидаги либосларни тақдим этди. 38 хилдаги кўриниш намойишида, ёзги трикотаж кўйлаклар, болалар учун ёз, куз-баҳор мавсумига мос рангбаранг спорт кийимлари ўрин эгаллади.
Бернард Леви, Париждаги моделлаштириш мактабининг маркетинг бўлим бошлиғи:
«Мен Тошкентга биричи бор келишим, ва фестивалда намойиш этилган маҳсулотлар сифатини кўриб ҳурсанд бўлдим. Бундан олдин мен ва менинг франциялик бизнес ҳамкорим билан бир компанияда меҳмон бўлиб улгурдик ва гувоҳи бўлдикки, сизларда нафақат матолар сифати, балки дизайнерлик ғоялари ҳам юқори поғоналарда экан».
Samarkand Apparel – бу casual sport йўналишидаги болалар ва ўсмирларга мўлжалланган либослар. 35та кўринишлар бомберлар, ёш йигит қизларга мўлжалланган иссиқ кийимлар ва албатта фестиваль учун кутилмаган футбол учун мўлжалланган формаларни ўз ичига олди.
Кейт Пак, Samarkand Apparelнинг дизайнери: «Бундай тадбирлар одамларнинг диди ва «мода» тушунчаси ҳақидаги савиясини оширишга катта ёрдам беради». |
Азиз Ахроров, Samarkand Apparel компаниясининг директори: «Кийим ишлаб чиқарувчи сифатида бундай тадбирлар ташкил этилаётганлигидан ҳурсандман. Бу каби фестиваллар ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотини тақдим этиш учун яхши имконият. Ўзбекистон кийим ишлаб чиқарувчилар билан жуда бой ва бугунги кунда ўзимизнинг маҳсулотлар бемалол хорижий товарлар ўрнини боса олади». |
Болалар ва спорт киймлари ишлаб чиқарувчи компания Samo Collection 38та кўринишларни тақдим этди. Спорт кийимлари: босиқ ранглардаги шортилар, маечкалар ва кўйлакларни ўз ичига олди. Аксессуар сифатида спорт ускуналари билан бойитилган эди.
Охирги бўлиб джинси матосидасин кийим ишлаб чиқарувчи WMIX Bonasens компанияси ўз чиқишини намойиш этди. 37та кўринишда джинси матосидан тикилган комбинезонлар, пиджак, шим, куртка ва трикотаж футболкалар ва юбкалар тақдим этилди.
Хасан Салихов тадбир бошловчиси бўлди.
Намойишлар ўртасида Sharq гуруҳи, Санжар Ҳолиқов ва Шаҳло Аҳмедова ўз тароналари билан ҳушнуд этишди.
Намойиш сўнгида, фестиваль ташкилий қўмита райиси Холида Комилова қатнашган 5та компанияларни саҳнага таклиф этиб дипломларни топширдилар.
Хасан Салихов, бошловчи: «Фестиваль тарихида илк бор саноат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди ва бу бошқа компанияларга яхши туртки бўлади деб ўйлайман». |
Денис Прудников, рассом: «Залдаги кайфият менга жуда ёқди, подиум – бизнинг келажакларимиз бўлган жажжи болажонлар билан гавжум эди. Албатта кичик камчиликлар бор, умуман олганда ҳаммаси аъло даражада». |
Фестивалда «Тантана» гурухи, моделлар ва актёрлар тайёрловчи Fashion Lab студияси ва Diamond Kids модел-хореография гуриҳи иштирокчилари модель сифатида намоён бўлишди.
ИЗОҲЛАР 0