alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

IMAGE ёш дизайнерлар танлови намойиши

Мактаб формаси учун ўз лойиҳаларини 983та дизайнер тақдим этган бўлиб, ҳакамлар ҳайъати улардан 20тасини танлаб олдилар ва улар финал намойишида иштирок этдилар. 

altaltalt


Ҳакамлар ҳайъатига ёшлар иттифоқи, ёш дизайнерлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, психологлар ва енгил саноат бўйича мутахассислар киритилган. Улар формани бичим, мато танлови, ранги, дизайни ва қулайлиги каби 5та мезон бўйича баҳолашди.

altalt

12 декабрь куни формаларнинг вариантлари www.yi.uz сайтида халқ сайлови учун қўйилган эди. Ота-оналарнинг аксарияти спортив ва casual услубидаги формага хайрихоҳлик билдиришган.

altaltalt

Шунингдек, Izy Sparta, Dilnoz, Gigu каби бир нечта дизайнерлар танловдан ташқари ўзларининг ишларини намойиш этдилар.

altaltalt

Либосларни FashionLab ўқувчилари тақдим этишди.

alt

Энди ёшлар иттифоқи халқ танловининг натиаларини кўриб чиққан ҳолда ғолибни аниқлайди. Дизайнер бутун республика бўйлаб тикиладиган формалардан фоиз даромад оладиган шартномани қўлга киритади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-12-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг