alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

Муниса Ризаевадан «Баҳор-ёз» либослар тўплами намойиши

Ўзига хос услуб ва кўринишда яратилган бу либослар тўплами Monis ательесининг асосчилари Муниса ва Карима Ризаевалар учун навбатдаги қадам бўлди.

alt

Либослар намойиши икки қисмга бўлинган ҳолда, танаффус билан тақдим этилди. Кечани бошловчи Шерзод Икромов қизғин ўйинлар ва шоу тарзида олиб борди.

alt

Либослар модель қизлар томонидан масканнинг сўқмоқлари  бўйлаб жуда чиройли ҳаракатлар билан ташриф буюрганлар эътиборига ҳавола этилди.

altaltaltalt

Monis ательесининг навбатдаги тўплами 22та оқшом либосларидан ташкил топган. 

alt

Либослар асосан табиий ипак, япон ипаги, табиий шифон матолари ва тўрлардан тикилган. Тўпламда бисердан тортиб, гулларгача фойдаланилган. Энг муҳими, барча-барчасида қўл меҳнати акс этганини кўриш мумкин. Тўплам учун оқшом либосларига хос қизил, қора, яшил, кўк, сиёҳранг каби олди ранглар танланган. Либослар ортиқча бачканаликдан йироқ.

alt

Намойишга ташриф буюрган ҳар бир меҳмон Муниса Ризаева учун гуллар дастасини тақдим этди. Бу гуллар дастасига жавоб тариқасида хонанда ҳам қўшиқлари гулдастасини яқинларига йўллади. Муниса Ризаева томонидан бирин-кетин «Сенсиз», «Қоп-қора», «Лол қоламан», «Секин-аста», «Сакраменто» қўшиқлари ижро қилинди.

altaltaltalt

 

Муниса Ризаева:

Бу либосларнинг яратилишида 10 фоизгина ҳиссам бор, десам бўлади (кулиб). Бу жамоанинг меҳнати. Синглим, Лола Йўлдошева ва шу ерда ўтирган қизларнинг меҳнати. Ушбу либослар тўпламини «Баҳор-ёз» мавсуми учун яратилган деб айта олмайман. Чунки барчаси оқшом либослари услубида тикилган. Бизда тикилаётган ҳар бир либоснинг матоси табиий матодан яратилгани сабаб ҳам матолар маҳсус буюртма асосида олиб келинади. Энг муҳими, тўпламда кўпроқ қўл меҳнатидан фойдаланилган. Яна бир муҳим маълумотни айтиб ўтмоқчиман, Monis ательеси яқин кунларда бошқа жойга кўчади. Бу ҳақда яқин кунларда яна аниқ маълумотларни берамиз. Барчани Monis ательесига таклиф қиламиз.    

Кечага хонанданинг яқинлари, дугоналари ва албатта шоу-бизнес вакилларидан ҳамкасблари ташриф буюришди. Зулайҳо Бойхонова, Муқаддас Саъдуллева, Райҳон Уласенова, Ойхон Ифорзода, Мадина Мумтоз, Ҳалимахон, Шодиёра Омонова, Мавлуда Асалхўжаева, Манзура, Зарина Низомиддиновалар кеча мезбонининг асосий меҳмонлари бўлишди.

altaltaltaltalt

Кечага узун юбка ва қизил рюкзакда келган Манзура барчани рақси билан лол қолдирди. Кечанинг кеч қолиб келувчи ва эрта кетувчи меҳмони Зарина Низомиддинова бўлди.

altalt

Роққаса Шодиёра Омонова:

Либослар замонавийлик асосида яратилган. Шу билан бирга дизайнерлар миллийликни ҳам унутишмаган. Тўплам таркибида ёшларбоп, ҳаттоки ўрта ёшли аёлларимизга мос келадиган кўйлаклар жамланган. Муниса Ризаева ҳамкасб дизайнерлар билан яратган ушбу либослар тўплами орқали бизнинг ҳам замон билан ҳамқадам кетаётганимизни, қайтанга уларга андоза бўла оладиган либосларни ярата олишимизни исботлаб берди. Муниса Ризаеванинг ижодига омад тилайман. Ниятим, бунданда кўпроқ ютуқларга эришишда чарчамасин, толмасин!           

alt

 

Актриса ва телебошловчи Райҳон Уласенова:

Мана мен ҳозир «Менинг куним» сайтига интервью беряпман, бугунги менинг куним жудаям мароқли, мазмунли ўтди, десам муболаға бўлмайди. Муниса Ризаева бугун ўзининг оқшом либослар тўпламини намойиш этди ва мен бундан ҳурсанд бўлдим. Тўплам ичидан бизга ёққан либослар ҳам бўлди. Насиб этса, Monis ательеси билан ҳамкорликда ишлаймиз. Муниса Ризаевага эса фақат ва фақат омадлар тилаймиз.

alt

 

Хонанда Мадина Мумтоз:

Либослар намойиши жудаям кўтаринки руҳда ўтди. Тўплам ҳақида гапирадиган бўлсам, либосларнинг ҳаммаси менга ёқди. Асосан иккинчи қисмдаги либослар дид билан ишлангани эътиборимни тортди. Ушбу кўргазма учун меҳнати синган барчага раҳмат айтаман. Бошқа намойишларга нисбатан бугунгиси ўзгача ўтди. Сабаби либослар намойиши ҳеч қачон бундай кўнгилочар тарзда ўтмаган. Бугун ҳам дам олдик, ҳам ўйнадик, ҳам либослар намойишини кўрдик. Мунисанинг ижодига омад тилайман.

alt

Айни дамдаги MONIS boutique&atelye дўкони манзили:

Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 30 уй

Телефон: +99895 1771518, +99890 9003263

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-04-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг