alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дефиле

Тошкент мода ҳафталиги. 3-кун

Учинчи кун, подиумда ўз ишининг усталари ва ўзбек мода саноатида кўп йиллардан бери ўз ўрнига эга бўлиб кедаётган истеъдодлар ишлари намойиш этилгани билан ажралди.

alt

Илк либослар тўплами Dilnoz бренди асосчиси Дилноз Эркиновадан тақдим этилди.  Унинг либослари гўзаллик шайдоларини назокатлилиги билан қувонтирди.

altalt

Тўпламда дизайнер оч ранглардан фойдаланган. Турли рангдаги духоба матосидан тайёрланган курткалар барчада катта таассурот қолдирди. Енгил курткаларнинг бел ва ёқа қисми буғма резинка бўлиб, шим, кўйлаклар билан янада нафислик касб этган. Майда қавилган бу курткаларнинг остида анчайин қўл меҳнати борлигини фахмлаш қийин эмас.

alt

Шолк ва шойи матоларидан яратилган кўйлаклар ёз мавсуми учун жуда қулай. Ортиқча безаклардан ҳоли либосларнинг енг, олд ва этак қисмлари патлар билан безатилган.

alt

Тўплам якунида тақдим этилган келинчак либоси барчанинг эътиборини тортди. Дид билан яратилган бу либос қаймоқ ранг шойи матосидан тайёрланган ва карсет қисми капалаклар билан безатилган. Баъзи маълумотларга қараганда ушбу кўйлак актриса Асал Шодиеванинг никоҳ либоси ҳисобланади.

Коллекцияда жами 60та либос мода ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилди.

alt

Дилноза Умирзақовадан тақдим этилган либослар тўплами барчани  ҳашамдорлиги билан лол қолдирди.

alt

Тўқ ранглар, бахмал, тўр, узун юбкалар, миллий элементлар ва соч учун гўзал тақинчоқларни кўриш мумкин бўлди.

alt

Дизайнер замонавий тенденцияларга амал қилган ҳолда плиссировкадан фойдаланиб, шундай юбкалар, кўйлаклар, топларни тақдим этди.

altaltalt

Дизайнерларни оила аъзолари, яқин дўстлари, ҳамда санъатимиз юлдузлари бўлмиш Шаҳзода Муҳамедова, Асал Шодиева, Зарина Низомутдинова, Ойҳон Ифорзода, Дилсўзлар қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришди. 

alt

Dilnoz бренди асосчиси Дилноз Эркинова:

alt

«Ўтган йилги кўргазмада жами 50та либосим билан қатнашган бўлсам, бу йил либослар сонини бироз кўпайтириб, 60 тага етказдим. Коллекциямда замонавийлик ва миллийликни уйғунлаштирган ҳолда ўзимизнинг тоза ипак матоларидан фойдаландим. Либослар асосан, ўсмир ёшдаги қизлар ва ёш аёллар учун мўлжалланган бўлиб, ёз ва баҳор мавсумида учун айни муддао. Мазкур коллекциянинг тайёрланиш жараёни олти ой муддатга чўзилди. Кўпгина либослар 3D гуллар ва турли аксессуарлар билан безатилган бўлиб, барчаси қўл меҳнати асосида яратилган. Ўйлайманки, барчага манзур бўлади».

 

Дилноза Умирзақова ва Дилноз Эркиноваларнинг муаллифлик либослари тўплами намойишидан тўлиқ фотоҳисоботни сайтимизда кўринг.

alt

Тошкент мода ҳафталигининг иккинчи куни қай тарзда ўтганлиги билан бу ерда танишинг.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-11-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг