Тошкент мода ҳафталиги. 5-кун
Намойиш «Ўзбекистон ёш истеъдодлари» оркестри куйи остида тақдим этилган бўлиб, ҳар бир тўплам ўз ичига 9та либосни олди.
Денис Томилин (Ўзбекистон) ярим спорт услубидаги эркаклар тўпламини тақдим этди.
Тўпламда дизайнер турли ҳил қоракўл терисидан, замшдан ва нубукдан фойдаланган.
«Мен бу тўпламда аввал ишламаган миллий матодан фойдаланишни истагандим ва Бухорода қоракўл терисига дуч келдим».
Имомов Бехруз (Тожикистон) ўзининг ёшларбоп ва дадил «У учун» номли тўпламини тақдим этди.
Либослар тўпламида қора ва кулранглар ишлатилган.
Ундан ташқари дизайнер миллий услубда бўлган либослар учун қўл иши бўлган миллий нақшларни ишлатган.
Хайрулина Валерия (Ўзбекистон) «Мегаполислар» номли тўпламини тақдим этди.
Тўпламда дизайнер оқшом, кундалик либосларини гранж услубида тақдим этган.
Валерия ўз либослари учун шойи ва жун матоларидан фойдаланган.
«Мени мегополислар илхомлантирди. Тўпламими ҳам Мегополис деб номланади. Унда бир вақтнинг ўзида шохоналик ва оддийликни уйғунлаштиришга ҳаракат қилганман».
Сариева Жумагуль (Қирғизистон) «Шагдар» номли тўпламни тақдим этди.
Тўпламда табиий пахтадан қилинган қирғиз чопонлари услубида қилинган либослар кўрсатилди.
Дизайнер устки кийим ва оқшом либосларни омма эътиборига ҳавола этди.
«Шагдар бу - менинг бувим исми бўлиб, улар Қирғизистонда чевар каби машҳур эдилар. Ундан ташқари Шагдар бу оламга доимий равишда ўз-ўзини тушуниш орқали энергия беришдир».
Ғайрат Хожимуротов (Ўзбекистон) «Яшил зумрад учқунлари» номли тўпламини ҳавола этди.
Дизайнер либослари учун адрас ва тафта матоларидан фойдаланган.
«Тўпламни 2,5 ой давомида яратдик. Мен тўқ яшил ва нафис зумрад рангни яхши кўраман. Айнан шу ранг мени илҳомлантирди».
Мухамедиева Дилором (Ўзбекистон) «эркаклар яхтагидан» қилинган тўпламини тақдим этди.
Дизайнер ўзбек яхтагини янгича дизайнда яратган ҳолда ўз либосларини ҳавола этган.
Дилором либослари учун ўзбек шойиси ва тахтадан қилинган тугмалардан фойдаланган.
«Мазкур тўпламимнинг мақсади бу – фақатгина миллий либослардан фойдаланган ҳолда, креатив ва минимализмнинг уйғунлашишидир».
Намойиш, дизайнерларга иштирокчи дипломларини топшириш билан якунланди.
Tashkent Fashion Performace намойишининг барча суратларини тўлиқ фотоҳисоботимизда кўришингиз мумкин.
Тошкент мода ҳафталигининг тўртинчи кунида Хитой, Италия ва Ўзбекистонлик дизайнерлардан тақдим этилган ёрқин намойишларга бой бўлди.
ИЗОҲЛАР 0