Konor Makgregor ilk bor kinoda ro'l ijro etdi
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Дунёнинг энг қимматбаҳо атирлари
Аёллар бор эканки, улар доим гўзалликка ташна бўладилар. Улар доим ҳаётларида чиройли либослар, зебу-зийнатлар каби нарсаларга ўз жавонларини тўлдиришга интиладилар. Албатта аёллар ўз гўзалликларини атир-упаларсиз тасаввур қила олишмайди. Уларга совға сифатида қимматбаҳо атирлар қилинишини ҳуш кўрадилар. Баъзида эса улар совға-саломларни кутиб ўтирмасдан, ўзларининг ойлик маошларига бориб энг қиммат бўлган атир-упаларни сотиб олишлари ҳеч биримизга сир эмас.
Шу сабабли бугун энг қимматбаҳо атирлар ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.
Биз ишлатадиган атирлар ҳиди узоқ муддат сақланиб қолиши учун уни ишлаб чиқарувчилар жуда ҳам қимматбаҳо ингредиентлар ишлатишар экан. Шу сабабли бўлса керак яхши сифатли атирлар нарҳлари жуда ҳам қиммат бўлади.
Демак, азизлар эътиборингизда дунёдаги энг қимматбаҳо атирлар рўйхати.
Clive Christian Imperial Majesty – 215 минг. долл. (507 мл)
.jpg)
Бу атир Гиннес рекорд китобига энг қиммат атир сифатида киритилган. У тилла ва 5 каратли бриллиант билан безатилган. Бу атир идишидан фақатгина 10 та чиқарилган.
Clive Christian No. 1 for women – 2 минг. 150 долл. (30 мл)
.jpg)
Эркаклар ва аёллар учун бу атир йилда 1000 та донада ишлаб чиқарилади. Атир идиши кумуш ва олтин билан безатилган.
Caron’s Poivre – 2 минг. долл.(60 мл)
.jpg)
Бу атир ҳам эркакар ва аёллар учун мўлжалланган. 19 асрнинг 50-йилларидан бери парфюмерия бозорида.
Chanel No. 5 – 1 минг. 850 дол. (456 мл)
.jpg)
Шанелнинг бу атири 100 йиллар давомида ҳам ўз машҳурлигини йўқотмади.
Baccarat Les Larmes Sacrees de Thebes – 1 минг.700 дол. (225 мл)
.jpg)
Атир идиши хрусталдан қилинган бўлиб, пирамида шаклини эслатади.
Annick Goutal’s Eau d’Hadrien – 1 минг. 500 дол. (102 мл)
.jpg)
Аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган бу атир кундузига мослашган.
Hermes’ 24 Faubourg – 1 минг. 500 дол. (30 мл)
.jpg)
Француз модалар уйи Hermes томонидан чиқарилган.
Shalini – 900 дол. (66 мл)
Муқаддас Валентин кунига атаб 900 та флаконда чиқарилган.
Joy Parfum by Jean Patou – 800 дол. (30 мл)
1936 йилда тақдим этилган. Ҳар кунлик классик атир.
JAR Bolt of Lightning Perfume -765 дол. (30 мл)
.jpg)
Джоэл А. Розенталь томонидан ишлаб чиқарилган.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
31-07-2014





(1).jpg)
.jpg)