alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

10та ғаройиб мева ва резаворлар

Бугун сизларнинг эътиборингизга бозорларимизда камдан кам учрайдиган ёки умуман учрамайдиган мевалар ҳақида маълумот берамиз. Мазкур мевалар бизнинг одатий таомномамизда йўқ. Уларнинг баъзилар ўзимизда мавжуд меваларнинг сал бошқача кўринишига ўхшаб кетсада, мазаси тубдан фарқ қилади. Бу мевалар қаерда етиштирилиши ва қандай таъмга эгалигини мазкур шарҳимиз орқали билиб оласиз.


Сариқ тарвуз

alt

Оддийгина бошласам, биз уни қизил, аниқроғи тўқ қизил рангли этли яшил тўп тарзида кўриб ўрганганмиз. Астрахан бомбасининг сариқ этига нима дейсиз?
Бу "резавор" меванинг уруғи камроқ, жуда сувли ва майин, аммо ширинлиги оддий тарвузникидан камроқ. Бу мева асосан Таиланд ва Испанияда етиштирилади.

 

Питайя

alt
 
Питайя ёки аждаҳо меваси аслида ғарбдан келган, уни ҳиндулар тахминан 13 асрларда ёқтириб қолишган. Худди бўяб қўйилган ғуддага ўхшаш питахайянинг ичи музқаймоқникидай қизил ёки оқ бўлиши мумкин. Чанқоқни яхши қолдиради, йогурт, шарбатларга қўшилади. Соуслар, қиём ва желелар тайёрлашади. Таъми ширинроқ, калорияси жуда кам.



Пейшен

alt
 
Тайларнинг жоу-дили, уни тез-тез тай меҳмонхоналарида мевалар солинган саватларда тавсия этадилар. Айтганча, у картошкага унча ўхшамайди, кўпроқ димланган олмага, кесилганда эса, маракуйяга ўхшайди. Тай ошпазлари бу мевани гўшт, соус, салат ва ажойиб десертлар тайёрлашда ишлатадилар.
Пейшен - халқ табобатида тенгсиз , қон босимини пасайтиради, асабни тинчлантиради ва уйқуни меъёрлаштиради
 


Пайнберри

alt
 
Биз қулупнайни  қора нуқтали қизил мева шаклида кўриб ўрганганмиз, пайнберри қулупнайлари эса -қизил нуқтали қаймоқ ранг мева. Улар пишгунича яшил рангда бўладилар, таъми эса ҳақиқий ананасникига ўхшайди. Бу резавор тахминан 8-9 йил аввал тасодифан Жанубий Америка томорқаларидан топилган ва ўша пайтдан бери мунтазам равишда етиштирилмоқда.
 


Карамбола ёки юлдузли мева

alt
 
Шри-Ланканинг яна бир дурдонаси - юлдузли мева, кўндаланг кесими худди юлдузни эслатади.
Сувли, ширин, чиройли - яна нима керак? Баъзида бироз нордон таъмли бўлиши мумкин, чунки таркибида шовул кислотаси бор. Таъми лимон, манго ва узумнинг омухтаси каби.

 

Рамбутан

alt
 
Меваларнинг Малайзиялик намоёндаси - рамбутан. Маъноси - соч. Ҳақиқатан ҳам у бир оз тукли. Ичи эса қайнатилган тухумни эслатади. Рамбутаннинг ажойиб осиёча таъмидан пишириқлар ичига солишда, жем ва соуслар тайёрлашда фойдаланадилар.
 


Аннато

alt
 
Тропик Америка кўп нарсалар билан мақтаниши мумкин, шу жумладан аннато. Тиканли қутичалар ичида уруғлари бор, мускат ёнғоғи ҳиди келади, таъми аччиқ-чучук. Аннатони Бразилия, Гватемала, Мексикада жуда хуш кўришади.

 

Личи меваси ёки аждарҳо кўзи

alt

Личи меваси албатта Хитойдан, пўсти аждаҳоникига ўхшайди, эти оқ, тўқ ранг данакли, ва худди аждаҳо кўзини эслатади. Таъми ширин-нордон, сувли, оғизда эрийди. Ҳиди жуда ёқимли, салат , соус ва сомса ларга қўшилади. Шунингдек, личидан вино, сок, шарбатлар тайёрлайдилар ва консервалайдилар.



Илон меваси ёки Салак

alt
 
Аждаҳо меваси ўрнини илон меваси олади. У ташқаридан ва ичидан каштан мевасига ўхшайди. Салак асоасн Жануби шарқий Осиёда учрайди. Таъми салқинлатувчи, банан ва ананас ўртасида. Егандан кейин оғизда ёнғоқ таъмини беради ва бир оз тахир.
 


Жекмева

alt
 
 
Жекмева ананас қобиқли каттакон авокадога ўхшайди. Дунёга Бангладеш, Шри-Ланка, Ҳиндистон ва Филиппиндан тарқаган. Австралияликлар уни нон дарахти деб атайдилар. Жуда этли, сувли, таъми ананасга ўхшайди. Жекмевадан ширин чипс, ва бошқа десертлар тайёрлайдилар.

Шу билан  10та ғаройиб мева ва резаворлар ҳақидаги ҳикоямизни якунлаймиз.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-04-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг