15 дақиқа ичида 3та қизиқарли нонушта
Резаворли гуруч унидан тайёрланган блинчиклар
Масаллиқлар:
• 1 ст. гуруч уни
• 2 ош қ. шакар
• 3/4 ч. қ. қабартма туз
• 1та тухум
• 1ош қ. ўсимлик ёғи
• 1 ст. резавор
1. Битта идишда барча қуруқ маҳсулотларни аралаштириб оламиз, иккинчи идишда барча суюқ маҳсулотларни аралаштирамиз. Сўнгра уларни қўшиб, резаворларни соламиз. Резаворлар ёрилиб кетмаслиги учун эҳтиёт бўлиб аралаштирамиз.
2. Товада ўрта оловда пишириб оламиз.
Ерёнғоқ мойи ва йогуртли смузи
Масаллиқлар:
• 1,5 ст. сут
• 2 ош қ. бутербродлар учун ерёнғоқ мойи
• 1 ст. табиий ёғсизлантирилган йогурт
• 1/2 банан
1. Блендерда яхшилаб эзиб аралаштириш кифоя.
Бодом ёғи қўшилган омлет
Масаллиқлар:
• 115 г бутербродлар учун бодом ёғи
• 115 г пиширилган олма
• 2та тухум
• ½ ч. қ. сода, долчин ва ваниль
1. Бодом ёғини ўзимиз ҳам тайёрлашимиз мумкин. Бунинг учун 2-3 стакан хом бодомни ошхона комбайнига солиб10-20 дақиқага ёқамиз, бир хил консистенцияга эга бўлгунга қадар айлантирамиз.
2. Газ печини 180 C қиздирамиз. Патнис устига пергамент тўшаймиз.
3. Битта идишда барча масаллиқларни яхшилаб аралаштирамиз. Қошиқлаб духовка листига қуйиб чиқамиз. Тахминан 8 та кулча чиқиши керак. 10 дақиқа давомида кўтарилиб, тилла ранг тусга киргунга қадар пишириб оламиз.
ИЗОҲЛАР 0