Афсонавий Демирдан янги ресторан
Маскан С.Азимов ва Маҳтумқули кўчалари кесишмаси, собиқ NBU тантаналар зали ўрнида жойлашган.
Ресторан Тошкентга фастфуд ва турк таомлари масканларини олиб кирган Demir компанияси томонидан очилди. Бир вақтлар Зарафшон ресторнаи қаршисида таниқли «MIR Burger» маскани бўлар эди.
«Диван»да иккита зал бўлиб, асосий ресторан ва кафе-қандолатхонадан иборат. 15 кишига мўлжалланган кичик банкет зали мавжуд.
Ёз мавсумида айвон ва ёзги боғ очилади. Ресторан ҳаммаси бўлиб 300 кишига мўлжалланган.
Ресторан ҳозирча синов тариқасида фаолият олиб бормоқда, лекин, асосий таомларни татиб кўришингиз мумкин.
Таомномадан таниқли турк таомлари, пиде кабоблар ва бош ошпаздан стейклар ўрин олган.
Қаҳвахонада турк ширинликларининг улкан танлови мавжуд.
Масканнинг расмий очилиш маросими яқин кунларда кутилмоқда, лекин, шунга қарамай, ҳозирдан ресторанда одамлар гавжум.
ИЗОҲЛАР 0