alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Анор мевасининг фойдали хусусиятлари

Анор меваси барча меваларнинг қироли ҳисобланади. Унинг тўқ қизил ранги кўзни қамаштиради. Анор нафақат мазали, балки витаминларга бой, узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Анор фойдалилиги тан олинган бўлиб, унда организмнинг яхши фаолият кўрсатиши учун барча керакли витаминлар мавжуд.
 
alt

Агар сиз гўшт маҳсулотли таомларни истеъмол қилмасангиз ва вегетариан бўлсангиз, албатта шу мева сизнинг дастурхонингиз устида доимий равишда бўлиши керак. Чунки унда гўшт маҳсулотида мавжуд 15 аминокислоталар бор. Унда яна асосий бўлган 
С, Р, B6 ва В12 тўрт витаминлари мавжуд. Анор яна йод, калий, кальций, темир ва кремний каби минералларга бой.
 
alt

Анор устки қисмидан қуриган, ичи эса яхши пишган ва сувли бўлиши керак. Чунки сиз анорни пўсти силлиқроқ вақтида узиб олган бўлсангиз у тақдирда анор ҳали яхши етилиб пишмаган бўлади. Шунинг учун анорни пўсти қуриганроқ бўлиши керак. Анорнинг пўсти бизга унинг пишган ёки пишмаганлиги ҳақида билиш имконини яратади. Анор шарбати жуда ҳам фойдали бўлиб, уни қон камлик касаллигида, атеросклерозда, бронхиал астмада, ангинада, диабет касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади.
 
Анорнинг пўсти, дони ҳам фойдалидир. Уларнинг ҳар биридан турли йўналишларда фойдаланилади. Анорнинг пўстини чойга қўшиб ичилса, у уйқусизлик дардига учраганларга ва асаб тизими толиққан ва стресс ҳолатда юрган инсонларга фойдалидир. Яна томоғингиз ориб қолса, шифокор ҳузурига етиб боргунингизча анор пўстини қайнатиб унинг сувида чайсангиз анча ёрдам беради. Чунки унинг таркибидаги органик кислоталар инфекцияни йўқ қилиш имконига эга.

alt

Анорни яна косметик восита сифатида ҳам аёлларимиз ўз гўзалликларини сақлаш учун қўллашлари мумкин. Юз терингиз ёғли ва ҳусунбузарлар гоҳида сизни безовта қиладими? У тақдирда сиз анор пўстини майдалаб зайтун ёғида салгина қовуриб олиб, уни музлатгичда сақланг ва ҳафтада икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда юзингизга ниқоб қилинг.
 
alt

Шуни айтиб ўтиш жоизки, анор овқат рационига киритилган бўлса ва уни истеъмол қилиб турилса юрак ҳасталиклари юзага келишини ва аёллар кўкрак раки олди олинган бўлиши мумкин. Анор доналари эса юқори босимли касаллар учун жуда фойдали, у босимни секин-аста тушишига ёрдам беради. Шуни эслатиб ўтишимиз керакки, ошқазон яра касаллиги мавжуд инсонларга анорни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Чунки у жуда ҳам нордон ва кислоталидир. Анор шарбатини ўзини ичиш тишларимиз эмалини емирилишига олиб келиши мумкинлиги сабабли, унга озгина қайнатилган сув қўшиб ичиш мақсадга мувофиқ бўлади.
 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-10-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг