alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Ақлли ўрамнинг 14 намунаси

 
Дунёдаги ахлатларнинг учдан бир қисмини егуликлардан қолган ўрамлар ташкил қилар экан. Баъзи тадбиркорлар таом ўрамларидан оқилона фойдаланиш йўлини топишга уриниб кўрдилар. Сизларга бугун 14та ақлли ечимни намойиш этамиз.
 

Муздан ясалган бутилка



alt

alt

Жазирама ёзда муздеккина ичимликка нима етсин?! Лекин ҳар доим ҳам муз топиш қийин. Кока Кола бунинг ажойиб ечимини топди. Муздан ясалган бутилкада сизнинг ичимлигингиз асло илиб қолмайди. Бармоқларингиз музлаб қолмаслиги учун эса бутилканинг Кока Кола бренди кўрсатилган махсус белбоғи бор.
 

Сэндвич учун йиғма ўрам


alt
 
Бу каби ечим билан сиз асло сэндвичингиз ўрамини еб қўймайсиз.  
 

Икки қопқоғли бонка


alt

Икки қопқоқли бонкалар билан сиз мураббо ёки бошқа севимли егулигингизнинг бир томчисини ҳам бекор ташлаб юбормайсиз.
 

Бежирим идишга айланадиган чипс бонкаси
 


alt

alt
 

Дизайнер Dohyuk Kwon чипслар учун ажойиб ўрам ўйлаб топди. Энди чипсларинингизни охирини қийналмай олишингиз мумкин. Бунинг учун шунчаки уни қоғоз белбоғидан озод қилинг.
 

Пишлоқни текис кесадиган пармали ўрам


alt

alt

Пишлоқни текис кесиш кўпчилик учун ҳақиқий "бош оғриғи".  Дизайнерлар Галима Ахметзянова ва Павла Чуйкина бунинг ҳам ечимини топдилар. «Captain John» пишлоқлари ўрамига улар пичоқчалар ўрнатишди. Энди бу пишлоқни харид қилганлар муаммодан халослар.
 

"Ўғри"лардан ҳимояловчи елим халталар
 

alt

alt

Тасаввур қилинг, ишхонангизга тушлик учун уйдан бутерброд олиб келдингиз, аммо уддабурон ҳамкасбингиз сиздан олдин қорнини сизнинг бутарбродингиз билан тўйдириб олди. Агар бундай ҳолатга ростдан ҳам дуч келган бўлсангиз, унда мазкур елим халталар айнан сиз учун. 
 

"Дюплекс" қоғоз халталар
 


alt

alt


Бу писта, бодом ва ёнғоқларни севиб истъмол қилувчилар учун энг мақбул ечим. Баъазан писта сотиб олиб пўчоғини қаерга ташлашни билмай қоласан киши. Бу каби иккиталик халталар билан бу муаммога дуч келмайсиз.
 

Сарёғ учун ажойиб ўрам (пичоғи ўзида)


alt

alt
 

Саёҳатга чиққанингизда бундай идишдаги сарёғлар сизга албатта ас қотади. Ҳам қопқо, ҳам пичоқ ролини ижро этадиган мослама ўрам учун ажойиб ечим.
 

Гўштнинг яроқлилик муддатини кўрсатиб турадиган ўрам


alt


Японияда ўйлаб топилган бу ўрамнинг афзаллиги шунда-ки, вақт ўтган сари гўштлм маҳсулотлардан чиқадиган аммиак моддаси оқибатида улар рангини ўзгартира бошлайди.
 

Тўлқинли скотч


alt

 
Сиз энди ҳеч қачон скотчингизни тугаган жойини йўқотиб қўймайсиз.
 

Қалам шаклидаги пишлоқ
 

alt

alt
 

The Deli Garage компанияси Пармезан пишлоқларини қалам кўринишида ишлаб чиқара бошлади. Ўрамга уч хил таъмли пармезан пишлоғи ва қалам очгич жойланган бўлиб, истъемолчи қалам очгич билан пишлоқни салат ёки таомига қийинчиликларсиз майдалаб солиши мумкин. Ундан ташқари, ўрамда қайси таомга қанча миқдорда пишлоқ солиш кераклиги ва унда қанча клория борлиги кўрсатилган ўлчов шкаласи ҳам бор.


Думалоқ пуфак ўрам


alt
 

Бу пуфак ўрамни биргина тешик ҳосил қилиш орқали кичкинагина елим пуфак бўлагига айлантириш мумкин.


Қаҳва стакани учун мослама


alt
 
 

Табиий шарбат учун ажойиб ўрам


alt

 
Япон дизайнери Наото Фукасава табиий шарбатлар учун мева терисини эслатувчи ва такрорловчи ўрамлар ишлаб чиқди. Ҳаммаси сўзсиз тушунарли. 

 
Манба: adme.ru



 
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-03-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг