alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

"Assorti" ресторанида иккинчи "Гаштак"!

Иккинчи гаштак «Assorti» ресторанининг яқиндагина очилган шарқий залида бўлиб ўтди. Сўз келганда шуни айтиш жоизки, зал интерьери шарқона анъаналарга риоя қилинган ҳолда безатилган. Бу ерда сиз косалардан терилган устунларни, гўзал сузаналарни кўришингиз ва шарқ мусиқасидан бахраманд бўлишингиз мумкин.  
 
alt
alt
alt

«Assorti»
 ресторанидаги бизга тортиқ этилган таомлар:

Салат: Тошкент
Газак: Дўлма
Биринчи: Лағмон
Иккинчи: Думғаза
Десерт: Тирамисули чак-чак қулубнайли соусда.
 
alt
alt
alt
alt

Салатга тухум, гўшт, дайкон, бодринг солинган ва майонез билан аралаштирилган эди. Салат дастурхонга гўзал тарзда тортиқ этилгани эътиборимизни тортди. Салат бетакрор таъмга эга эди.
 
alt

Дўлма аъло таъмга эга бўлиб, дастурхонга тортиқ этиш ҳам ўзгача бўлди. 
 
alt
 
Лағмон ҳам жуда мазали ва ўчоқда тайёрланганлиги боис олов-ўчоқ мазаси келиб турар, ҳамда ўзгача таъмли эди. Айтганча ушбу ресторанда 14 ёшидан лағмон ҳамирини тайёрлайдиган мохир ошпаз ишлайди. 
 
alt

Думғаза гўшти жуда ҳам майин бўлиб, оғизда эриб кетди. Айтганча думғазани 6 соат давомида пиширишларидан хабарингиз бормиди? У пэсто соуси, олхўриқоқи, ёнғоқ ва туршак билан тортиқ этилди.
 
alt
 
Шу куни биз Бош ошпаздан тортиқ этилган эксклюзив десертдан бахраманд бўлган илк меҳмонлар бўлдик. Ушбу десерт ресторан таомномасида тез кунда ўрин эгаллайди. Бу десерт, чак-чак бўлаги бўлиб, устига сузмадан тайёрланган тирамису қўйилган ва "ячмиш" билан безатилган (ячмиш- миллий ширинлик, ёнғоқ, кишмиш, асал, устида кунжут), ҳамда қулубнайли яхна соус билан дастурхонга тортиқ этилди. Айтишим керакки, иссиқ кунларда бу десерт айни муддао бўлади. 
 
alt

Лимонадни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмасам бўлмайди. У жуда ҳам мазали эди. Бу ерда рангли сузмалар дастурхонга тортиқ этилади. Улар ичига ялпиз, ловлаги ва саримсоқпиёз солинади.  
 
alt

Мени тўғриси барча таомлар дастурхонга гўзал тарзда тортиқ этилгани ҳурсанд этди. 

Илк гаштакни ва лойиҳа ҳақидаги маълумотларни ўтказиб юборган бўлсангиз у ҳақда бу ерда ўқишингиз мумкин. 
Ва кейинги лойиҳа янгиликларини кутиб қолинг!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-06-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг