alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Бахриддин Чустийдан тез кунда янги китоб тақдимоти

Чустий муаллифлигидаги китоб, «Қуёшнинг 365 куни» - «365 дней солнца» деб, номланган. Китоб ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади. Ҳозирда китобни немис тилига таржима қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Бахриддин Чустий:

Китобни «Қуёшнинг 365 куни» деб номланиши сабаби шундаки, қуёш - ўзбек обинонига ўхшайди. Яъни, 365 кун ўзбегимнинг тўкин дастурхонидан аримайди.

alt

Китоб Ўзбекистондаги гастрономик саёҳат ҳақида бўлиб, Чустий ва фуд-фотосуратчи Андрей Аракельян биргаликда бутун Ўзбекистонни кезиб, ноёб рецептлар, ўзбек ошхонаси мохир ошпазларини, гўзал манзараларни излаб, барчасини қоғозга туширганлар. Китоб жуда ҳам ёрқин рангларга бой, 200га яқин суратлардан иборат. Муаллиф таъкидлашича, китобнинг ҳар бир саҳифаси ошпазлик, фотографик ёки дизайнерлик шедеврларини ўзида мужассам этган.

alt

Китобни 2000дан 3000гача бўлган нусхада чоп этиш режалаштирилган. Китоб тақдимоти май ойига мўлжалланган.

alt

Китоб яратишда иштирок этган ижодий жамоа:

Фотосуратчи Андрей Аракелян:

Матн Мадина Рузматова;

Дизайн Даврон Абдуллаев;

Лойиҳа куратори Динара Дултаева.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-04-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг