00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Чет элликлар қандай қаҳва ичадилар
Бугун биз эса баъзи мамлакатларда тайёрланадиган ғаройиб қаҳва турларини тўпладик.
Тухумли қаҳва (Вьетнам)
Қайноқ қаҳвага тухум сариғи, қуюлтирилган сут ва шакар қўшилади.
Римча эспрессо (Италия)
Лимон бўлаги солинган эспрессо, истеъмол қилишдан аввал ллимон бўлаги қошиқча билан яхшилаб эзилиши керак.
Лагрима (Аргентина)
Сут кўпиртирилиб, бир-икки томчи қаҳва қўшилади. Қаҳвали сут деса тўғрироқ бўлса керак.
Бонбон (Испания)
Қуюлтирилган сут қўшилган эспрессо.
Зираворли қаҳва (Марокаш)
Кунжут уруғи, қора мурч, мускат ёнғоғи ва қаҳва донлари майдалаб қўшилади.
Чойли қаҳва (Гонконг)
Қаҳва ва ширчойдан тайёрланган ичимлик ўзига хос мазага эга.
Фраппе (Греция)
Қаҳва, музқаймоқ, сут ва яхна сув – бу ҳақиқий фраппенинг масаллиқлари.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
10-08-2018
ИЗОҲЛАР 0