alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Дунё ресторанларининг энг қимматбаҳо таомлари

Таом албатта ҳаётимизнинг асосий ташкил этувчи омилидир. Албатта ҳар бир инсон мазали, ширин ва дастурхонга дид билан тортиқ этилган таомни истеъмол қилишни истайди. Ресторанларга ташриф буюрганимизда бетакрор санъат асарлари даражасида моҳир ошпазлар томонидан тайёрланган тоамларни кўришимиз мумкин бўлади.

Дунё ресторанларида шундай тоамлар борки улар нарҳи инсонни лол қолдиради. Аммо азизлар ҳеч бир шубҳа қилмасангиз ҳам бўладики, бундай тоамларни буюртма қиладиган инсонлар мавжуд.

Бугун эътиборингизга дунё ресторанларидаги энг қимматбаҳо тоамлар рўйхатини тақдим этамиз.  


 

Людовик XIII» Пиццаси


alt

Нарҳи: 12 000$
Ресторан: «Chef Renato Viola», Италия
Ингредиентлар: омарлар, икра, пишлоқнинг 8 хили, пушти туз


 

Карри «Samundari Khazana» денгиз маҳсулотлари билан


alt

Нарҳи: 3 000$
Ресторан: «Bombay Brasserie», Лондон, Великобритания
Ингредиентлар: девон краби, шотланд лобстери, денгиз қулоқчалари, оқ трюфель қириндилари, белуги икраси,  сусаль озиқ-овқат олтини 


 

«Wagye» гўштли пироги


alt

Нарҳи: 2 000$ бир порция учун
Ресторан: «Fence Gate Inn», Ланкашир, Великобритания
Ингредиентлар: 6 фунт Кобе мол гўшти (тахминан 3 кг), мацутаке қўзиқорини, трюфель, Chateau Mouton Rothschild 1982 йилнинг виноси 2 та идишда, сусаль озиқ-овқат олтини, 23 каратли


 

Фриттата «Zillion Dollar»


 

alt



Нарҳи: 1 000$
Ресторан: «Norma’s», Нью-Йорк, АҚШ
Ингредиентлар: омар, тухум, севрюги 10 унция икраси


 

"Олтин тўкинлик" пломбири


alt

Нарҳи: 1 000$
Ресторан: «Serendipity 3», Нью-Йорк, АҚШ
Ингредиентлар:  таитянча ванил музқаймоғи, тосканча шоколад «Amedei Porcelana», «Chuao» шоколади, париж қандланган мевалари, трюфел, олчали марципан, Ширинроқ «Grand Passion» икраси, сусаль олтин барги, 23 каратли


 

Бублик


alt


Нарҳи: 1 000$
Ресторан: «Westin Hotel», Нью-Йорк, АҚШ
Ингредиентлар: оқ трюфелли қаймоқли пишлоқ, годжи мевалари, Рислингдан қилинган шимдирилган желе,сусаль олтини, 23 каратли


 

Von Essen Platinum Club Сэндвичи

alt

Нарҳи: 197$
Ресторан: «Von Essen», Графство Беркшир, Англия
Ингредиентлар: Iberia дудланган чўчқа гўшти, Пуле де Бресс, оқ трюфеллар, бедана тухуми, ярим қурутилган италян помилдорилари, 24 саот ферментлашган ҳамир 


 

Рамен


alt


Нарҳи: 110$
Ресторан: «Fujimaki Gerkijyo», Токио, Япония
Ингредиентлар: хитойча шўрва, тайча Tom Yum шўрваси, имперча рамен лағмони ва 20 та сирли бошқа ингредиентлар.

 

Мана азизлар рўйхат билан ҳам танишиб олдингиз. Албатта ҳар бир инсоннинг бу нарҳларни кўриб таажжуби уйғониб кетади, аммо ҳайрон бўлманг бундай нарҳлар сабаби жуда ҳам қимматбаҳо ва камдан-кам топиш мумкин бўлган маҳсулотларнинг ушбу таомларни тайёрлашда ишлатилишидир. 




Шунингдек ўқинг:



Дунё халқларининг энг мазали миллий "биринчи" таомлари


Сайёрамизнинг 15 та энг мазали нонушталари


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-02-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг