Хантал (горчица) кукуни
Хусусияти: саратонга қарши хусусияти ва юқори таркибли селен ва магний таркибли эканлиги билан машҳур.
Тарқалиши: шарқ ошхонаси.
Қўлланишилиши: Хантал кукунидан карри аралашмаси учун асос сифатида фойдаланилади.
Чили (кайен гаримдориси)
Хусусияти: тана ҳароратининг кўтарилишига олиб келади ва кислородни кўпроқ истеъмол қилиш эхтиёжининг ҳам кўтарилишига сабаб бўлади. Бу эса ўз ўрнида вазн йўқотилишига олиб келади.
Тарқалиши: мексика ва хинд ошхонаси.
Қўлланишилиши: барра ҳолатда бу зиравор сабзавотли таомларда ва тузламаларда ишлатилади. Хуштаъмлик сифатида эса таомларда қуруқ ёки майдаланган ҳолатда ишлатилади.
"Олов" таъмга эга.
Кардамон
Хусусияти: хуш исли бўлишдан ташқари бу зиравор буйрак ва бутун организмни тозалаш хусусиятига эга.
Тарқалиши: хинд ошхонаси.
Қўлланишилиши: карри аралашмасига, чой, қахва, гуручли пудинг, ҳамда чатнига хуш таъмлик киритиш учун ишлатилади.
Зарчива (Куркума)
Хусусияти: озиқ-овқатда буёқ сифатида ишлатилади ва азалдан Хитой ва Хинд халқида шамоллашга қарши восита тарзида ҳам қўлланилиб келинган.
Тарқалиши: хинд ошхонаси.
Қўлланишилиши: Зиравор гўшт, балиқ, сабзавотли таомларга солинади. Гуручга ҳам қўшилиб пиширилади. Уни хамирга ичимликларга ҳам қўшадилар.
Агар зарчивани половга солса чиройли сариқ рангли бўлади.
Қора муруч
Хусусияти: кучли антиоксидант ва антибактериал таъсирга эга, яхши хазм қилишга ва вазн камайишига ёрдам беради.
Тарқалиши: Шарқ ва Европа ошхонаси.
Қўлланишилиши: Муруч универсал зиравор бўлиб у барча таомларга, сабзавотли, гўштли ва балиқли барча маҳсулотларга, салатларга қўшилади. Чунки у хуштаъмлик мазасини беради.
Зира
Хусусияти: яхши темир воситаси бўлиб, ҳазм қилишда қўлланилади.
Тарқалиши: яқиншарқ, мексика ва хинд ошхонаси.
Қўлланишилиши: Зиранинг кукуни ҳам доналари ҳам ишлатилади. Уни гўшт ва балиқга қўшиш мумкин. Ундан ҳатто чой дамлаб ичилса фойдали бўлади.
Кучли хуштаъмликка эга.
Гвоздика
Хусусияти: жуда кучли исга ва "эвгенол" фаол моддага эга. У оғриқни қолдириш хусусиятига эга.
Тарқалиши: шарқ ва европа ошхонаси.
Қўлланишилиши: Шўрваларга ўзгача таъм беришда ишлатилади.
Пажитник
Хусусияти: қандли диабет касаллиги билан касалланган инсонларда қанд моддасини камайтиришга ёрдам беради.
Тарқалиши: шарқ ва европа ошхонаси.
Қўлланишилиши: карри кукунини тайёрлашда ва тузламаларда ишлатилади.
Ўткир, аччиқ таъмга эга.
Корица
Хусусияти: У овқатдан сўнг қонда қанд моддасининг кўтарилиб кетишини олдини олади. Антимикроб хусусиятига эга.
Тарқалиши: бутун дунёда кенг қўлланилиб келади.
Қўлланишилиши: унинг барча туридан фойдаланган ҳолда, ширинликлар ва ичимликларга хуштаъмлик мазасини бериш учун ишлатилади.
Мускус ширин таъмга эга.
Занжабил
Хусусияти: ошқозон-ичакдаги оғриқларни ва шамоллашларни олдини олишда азалдан фойдаланиб келинган. У шамоллашда ва гриппда жуда яхши восита ҳисобланади.
Тарқалиши: шарқ ошхонси.
Қўлланишилиши: жаркоп ва мевали, сабзавотли таомларга қўшилади.
Таъми аччиқ.
ИЗОҲЛАР 0