Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Француз ошхонасининг Халқаро Фестивали
Ўзбекистон жорий йилда 150та мамлакат қаторида Француз ошхонаси Фестивалини ўтказади. Фестивал 2015 йилнинг 19 мартида «Cinara’s» ресторанида бўлиб ўтади.
"Good France" ("Франция таъми") Франция ошхонаси Фестивали ҳар бир иштирокчи давлатда франциялик машҳур ошпаз бошчилигида ўтказилади. Ўзбекистонга ушбу фестивал муносабати билан франциялик бош ошпаз Жерар Канья «Мишлен» йўлкўрсаткичининг икки юлдузи соҳиби ташриф буюради.
Машҳур мишленлик юлдузларининг тарихи 1900 йилларга тўғри келади. «Мишлен» (Michelin) компанияси мана 100 йилдан буён автомобиль резинасини ишлаб чиқаради. Ўша даврларда, яъни 100 йил аввал, Мишлен ресторан гидини яратиш ғояси ҳам бўлган. У автомобилистлар учун маълумотнома вазифасини ўтаган. Унинг нашриётчилари аввал автомобиль покришкалари учун реклама проспектларини чиқаришган ва унинг ёнига йўл-йўлакай таъмадди қилиш мумкин бўлган ресторанлар рўйхатини ҳам жойлаштириб қўйишган. Кейинчалик автойўллар харитаси билан ресторанларга ўтиш бўйича йўлкўрсатиш функцияси орқага сурилиб кетган. Аммо ресторанларнинг ўзи ва уларнинг ошхонаси сифати Мишлен гидининг асосий мазмунига айланган. Мишлен маълумотномаси ресторанлар ҳақидаги нуфузли манбалардан бирига айланди. Мишлен юлдузлари эса европалик рестораторлар учун юксак ютуқлардан бири ҳисобланади.
Қизиқарлиси шуки, ресторанларга баҳо сирли тарзда қўйилади. Йил давомида хўррандалар, экспертлар саёҳат қилиб, ресторанларга баҳо берадилар, аниқроқ қилиб айтганда уларнинг таомларига. У ёки бу ресторан Мишлен юлдузини қўлга киритиши бош ошпазга боғлиқ.
Тошкентга ташриф буюраётган Жерар Канья ресторани билан икки карра ушбу мукофотга сазовор бўлган. Бундай мукофотга эришган Бош ошпаз Ўзбекистонга илк бора ташриф буюрмоқда.
Жерар Канья ўзининг гуруҳи билан Ўзбекистонда ўзининг энг оригинал таомномасини тақдим этади. Аммо барча 150 та мамлакатда ўтказилаётган ушбу Фестивалда бош ошпазлар француз ошхонаси анъаналарини сақлаган ҳолда таомларини тайёрлашади.
Улар қаторида яхна ва иссиқ газаклар, балиқ ва денгиз маҳсулотларидан, гўшт ёки паррандадан тайёрланган таомлар, француз пишлоғи, шоколадли десертлар.
Шуни ҳам қўшимча сифатида айтиш жоизки, Француз ошхонаси Фестивали 19 март куни дунёнинг бешта минтақисида бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтади ва 1300 тадан ортиқ бош ошпазлар иштирок этадилар.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
05-03-2015
ИЗОҲЛАР 0