Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Грузин ошхонаси энциклопедияси
Грузин ошхонаси таомларини тайёрлаш асоси хушбўй ва ўткир таъмларга таянади. Сабзавотлар, мустақил таом ва гўштли таомларга қўшимча сифатида кенг тарзда ишлатилади. Ундан ташқари Ғарбий Грузияда гўштли рацион, уй парандалари гўштидан иборат.
Бизга хачапури, сациви, чахохбили, ткемали, либио ёки харчо номи остидаги грузин ошхонаси таомлари таниш. Аммо ҳар доим ҳам биз ҳар бир ном остида қандай таом назарда тутилаётгани маълум бўлавермайди. Шу сабабли ҳам бугун сизга ушбу ошхонанинг асосий таомлари ҳақида қисқа сўзлаб бермоқчимиз.
Харчо́ - мол гўшти, гуруч, ёнғоқ ва қуритилган ткемали олхўриси ёки тклапи асосида махсус нордон таъм остида тайёрланадиган миллий грузинча шўрва. Шўрва жуда ҳам хушбўй ва ўткир таъмга эга. Саримсоқ пиёз ва кўкатлар билан унга янада мазали таъм берилган. У одатдаги шўрваларга қараганда анча қуюқ таомдир.
Лобио (лобия) груз. таржима қилганда - ловия. Ушбу таом жуда ҳам оддий. Аммо жуда ҳам кўп зираворлар ишлатилганлиги боис, хушбўй ўзгача таъмга эга таомдир.
Грузин ошхонасидаги энг мушҳур шўрвалар қаторига харчо, чихиртма, хаши ва мацонидан тайёрланган шўрвалар киради.
Хаши - мол гўшти қорини ва оёғидан тайёрланган жуда ҳам ёғли ва тўйинган шўрва. Шўрва алоҳида янчилган саримсоқ пиёз ва лаваш билан дастурхонга тортиқ этилади.
Чахохбили - товуқ гўшти ва сабзавотлар билан тайёрланган таом.
Грузин ошхонасида Хинкали (сувли катта чучваралар) ўзгача таом деб ҳисобланади. Ушбу таом устига қора мурч сепилади. Хинкали таомини қўлда таъмадди қилиш керак.
Байрам таомлари сифатида энг машҳури бу сацивидир. Хушбўй совуқ рагу. Асосан курка гўшти ёки бўлмаса товуқ гўштидан, ёнғоқ қўшилган ҳолда тайёрланади.
Шунингдек, тез-тез гочи (печда тайёрланган чўчқа гўшти), чахохбили-грузинча кабоблар ва табака таомлари ҳам тайёрланиб турилади.
Кундалик таомлар қаторида асосан оджахури энг машҳурларидан ҳисболанади. Бу картошка билан қовурилган гўшт.
Ҳамда, чакапули таоми ҳам киради. Ёш ва барра гўштдан, турли ҳил зираворлар ва кўкатлар қўшилган ҳолда тайёрланади.
Грузиянинг турли ҳил ҳудудларида пишлоқ билан тайёрланган нонларнинг турли ҳили пиширилади. Яъни энг машҳурлари, аджарча хачапури (тухум билан), имеретинча (ёпиқ), «пеновани» (қатлама хамирдан) ва ачма — пишлоқ билан пиширилган хамир.

Ширин пишириқлардан энг машҳури бу када. Грузиядаги барча ширин пишириқлар «намцхвари» деб аталади.
Шириш таомларга козинаки (асал билан кунжут, кунгабоқар уруғи (писта), ерёнғоқ, ёнғоқ ҳамда майизлардан тайёрланадиган ширинлик).
чурчхела - ёнғоқ ва узум шарбатидан тайёрланган ширинлик.
Ёқимли иштаҳа!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
29-04-2015
ИЗОҲЛАР 0