Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Манас хонлигида сумалак
Ўзбек ошхонасида сумалак алоҳида ўрин тутади. Баҳор фасли ташриф буюриши билан кўплаб ўзбек хонадонларида сумалак тайёргарликлари бошланади. Мазкур кўклам таоми нафақат хонадонларда, балки кўплаб жамоат жойларида ҳам тайёрланиб, сумалак сайилларига уланиб кетади. Биз Манасда сумалак тайёрлаш жараёнида қатнашдик ва бугун сизларга мазкур тадбирдан фоторепортаж ҳавола этамиз.
Сумалак тайёрлаш учун керак бўладиган маҳсулотлар:
1. Ундирилган буғдой
2. Ўсимлик ёғи
3. Буғдой уни
4. Сув
1кг буғдойга 4кг ун қўшилади.
«Манас» ресторанида 14кг буғдой, 50кг ун ва 2л ўсимлик ёғидан сумалак тайёрланди.
1. Аввалига буғдой дони яхшилаб ювилади ва бир кунга совуқ сувга бўктириб қўйилади.
2. Эртасига буғдой ясси юзага 2-2.5см қалинликда ёйиб чиқилади. Буғдой ундириладиган хона салқин ва қоронғу бўлиши керак.
3. Буғдой ундираётган одам кунига 4 маротаба буғдойга сув қуйиб туради. Бу жараён буғдой униб чиққунига қадар давом этади. Одатда буғдой 1 ҳафтада униб чиқади. Буғдой ҳаддан ташқари ўсиб кетса сумалак тахир чиқади. Шунга алоҳида эътибор бериш керак.
4. Ундирилган буғдой гўшт майдалагичдан ўтказилади.
5. Майдаланган буғдойга сув қуйилади, яхшилаб аралаштириб, докадан ўтказилади. Биринчи сув алоҳида идишга олиб қўйилади.
6. Ювилган буғдой устидан яна бир марта сув қуйиб, яна худди аввалги сафарги каби докадан ўтказилади. Бу жараён 3-4 марта қайтарилади.
7. Сиқиб оллинган сув ҳар сафар бошқа идишга қуйилиши керак.
8. Қозонга аввал ўсимлик ёғи соламиз, сўнг биринчи сиқиб олинган буғдой шираси қуйилади, сўнг навбат билан барча буғдой шираси ювилган сув қуйилади. Ёғ билан буғдой шираси аралаштирилиб, оз-оздан ун қўшилади.
9. Ун солинаётганда икки киши човли ёрдамида тез-тез қозонни ковлаб, қумоқ ҳосил бўлиши олдини олади.
10. Сўнг қозон тагига олов ёқилади. (Одатда аввал қозонга олов ёқилиб, ёғ қиздирилади ва қизиган ёғда ўзбек миллий пишириғи "чалпак" пишириб олинади, ундан сўнг қозонга юқорида кўрсатилган масаллиқлар солинади). Одатда сумалак қайнатилаётган даврада яхши ниятлар билан дастурхон ёзилади.
11. Анъанага кўра сумалакка яхши ниятлар билан тош ёки ёнғоқ солинади. Ҳар битта инсон тош ташлаш вақтида ниятларини айтади. Шунда ниятлар амалга ошади деган нақл бор.
12. Сумалак қайнаб чиққанидан сўнг яна 12 соат давомида қайнатилади. Одатда икки киши сумалакни тинмай аралаштириб туради.
13. Сумалак қуйилиб, жигарранг тусга кирганда қайноқ сув қўшилади ва яна аралаштиришда давом этилади.
14. Қозон ёпилади ва 8-10 соат давомида сумалак димланади.
15. Қозон очилгач сумалак юзасида турли туман нақшлар пайдо бўлганини кўриш мумкин.
Тайёр бўлган сумалак яқинларга тарқатилади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
20-03-2015
ИЗОҲЛАР 0