Мевали «Шарлотка»лар тайёрлаймиз
Смородинали «Шарлотка»
Тайёрланиши:
Смородинани тозалаб ювиб оламиз. Ҳамир учун: тухумни шакар билан кўпиртириб оламиз, кейин секин-аста ун ва разрыхритель қўшамиз, бир ҳил массага келтирамиз. Тавага ун сепиб, тагига смородинани териб чиқамиз. Устидан тайёр ҳамирни қуямиз. Аввалдан қизитиб олинган духовкада 20-25 дақиқа пиширамиз. Тайёр бўлган пирогни совугандан сўнг, ликопка қўйиб шакар уппаси билан безатамиз.
Олчали «Шарлотка»
Тайёрланиши:
Олчани тозалаб ювиб оламиз ва данакдан ажратамиз. Ҳамир қориб оламиз: тухумни шакар билан кўпиртирамиз, кейин ёғсиз творог қўшамиз. Секин-асталик билан ун билан разрыхлителни соламиз. Чуқурроқ тавани ёғ билан суртиб оламиз. Тагига олча терилади ва ҳамир қуйилади. Аввалдан қизитиб олинган духовкада 20-25 дақиқа пиширамиз. Аммо пирог тайёр бўлганини у қизарганда, гугурт чўпи билан текшириб оламиз. Тайёр бўлган ширинлигимизни дастурхонга музқаймоқ билан тортиқ этиш мумкин.
Қовундан ва тарвуздан тайёрланадиган мазали рецептлар билан ҳам сайтимизда танишинг.
ИЗОҲЛАР 0