alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Мия фаолиятига кўмаклашувчи маҳсулотлар

Таом нафақат соғлиқ ва қоматга, балки мия фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Мисол учун ёғли таомлар қисақа муддатли хотирани сусайтиради. Лекин мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар ҳам талайгина. Бугун улардан бештасини кўриб чиқамиз.
 

1. Қаҳва

Қаҳва эрталабки уйқучанликни енгиб, тетиклаштириши ҳеч ким учун сир эмас. Иш вақтида тетиклашиш учун қаҳвадаги кофеин ёрдам беради: диққатни жамлашда ва реакция тезлигини оширишда кўмаклашади.

alt

Маслаҳат: ҳаддан ташқари кўп қаҳва ичманг! Кофеин — бу ўрганиб қолишни чақирадиган психостимулятор. Шунинг учун кунига  1–2 финжондан кўп қаҳва ичмаган маъқул.
 

2. Ёнғоқлар

Сиз ишлаётганда мия зўриқади ва қувват сарфлайди. Ишингиз қанчалик қийин бўлса, шунчалик кўп қувват сарфланади. Ёнғоқлар витаминлар ва оқсилга бой бўлгани сабабли мияни қувват билан таъминлайди. Унинг таркибидаги магний эса стресс ва ортиқча зўриқишлардан ҳимоя қилади.

alt

Маслаҳат: меъёрни билинг! Ёнғоқлар калория ва ёғларга бой. Ҳадан ташқари кўп истеъмол қилсангиз ортиқча вазн орттириб олишингиз ҳеч гап эмас.
 

3. Балиқ

Бизнинг миямиз 60% ёғлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ярми — омега-3 ёғли кислоталари . Мия уларни янги нейронлар ва асаб толалари ҳосил қилиш учун сарфлайди. Омега-3 организм томонидан ишлаб чиқарилмайди, шунинг учун уни таом орқали истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Омега кислоталари балиқ маҳсулотларида кўпроқ учрайди.

alt

Маслаҳат: Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги балиқ маҳсулотларини камида ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилади. Улар мия фаолияти, юрак ва қон-томир тизими учун жуда фойдали бўлиб, инфаркт ва инсультни олдини олишга ёрдам беради.
 

4. Қора шоколад

Таркибида 70%дан кам бўлмаган какаога эга қора шоколадлар хотирани яхшилаб, кайфиятни кўтарувчи дофамин гормони ишлаб чиқарилишида кўмаклашади.

alt

Маслаҳат: меъёрдан ортиқ шоколад истеъмол қилманг. Айниқса сутли шоколадлар қондаги қанд миқдорини ошириб, бир муддатдан сўнг чарчоқ ва ланжлик ҳисларини келтириб чиқаради.
 

5. Қорағат

Қорағат сизни супермен қилмасада, мия ҳужайраларини ёшга боғлиқ ўзгаришлардан ҳимоя қилади. Унинг таркибидаги антоцианлар организмда тўпланиб, мия ҳужайраларининг ўзаро алоқасини яхшилайди.

alt

Маслаҳат: нафақат янги терилган, балки музлатилган қорағат ҳам жуда фойдали. Қуритилгани ҳақида эса бундай дея олмаймиз.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-07-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг