alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Мулоҳаза: Oshxona.uz



Оshxona.uz
 
сайтининг асосчиси, ёш, истеъдодли ошпаз Бахриддин Чустийни юртимизда танимаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Бахриддин Чустий ўзбек миллий тоамларимизни нафақат мазали, балки уларни маҳорат билан санъат асари даражасига етказиб, дастурхонга нафис тарзда тортиқ этадиган ошпазлардан биридир. 
 
Бугун сиз азизларга пойтахтимизда Бахриддин Чустий томонидан очилган янги Оshxona.uz масканига бўлган ташрифимиз ҳақида сўзлаймиз.

 
alt

Оshxona.uz масканидаги барча таомлар мазали десак, бу моҳир ошпазнинг таомлари ҳақида ҳеч нима демаслик бўлар эди. Барча таомлар жуда-жуда мазали, таъми оғизда қоладиган, тўйимли ва энг асосийси дид билан дастурхонга тортиқ этилиши кишини бефарқ қолдирмайди. 

alt

Агар сиз пойтахтимизнинг Себзор мавзеси атрофида бўлиб қолсангиз, Оshxona.uz маскани ёнидан шунчаки ўтиб кетмасликни, албатта у ерга ташриф буюришни маслаҳат берган бўлардик. 
 
alt

Ошпазнинг тавсияларига кўра шакароб, сузма, дурда (водий томонларда яшайдиган инсонларнинг севимли ва болалик давридаги ёқимли таъмни эслатувчи), манти, тухумбарак, ўзкейк (ёки креатив ҳолвайтар), чой, нон каби таомларга буюртма бердик (Тошкентнинг ҳеч бир ерида бундай мазали таомларни топа олмаслигингиз аниқ).

alt
alt
alt

Нарҳлар ҳақида айтадиган бўлсак, кармонбоб бўлиб, барча буюртма берган таомларимиз 40000 сўмдан сал ошиқроқ нарҳни ташкил этди. 
 
alt
 

Оshxona.uz
 
масканини ташкил этишдан асосий мақсад - ўзбек миллий ошхонасининг тарихий анъаналарини сақлаб қолишдан иборатдир. Шунга қарамай ошпазнинг сири ва ноёблиги  шундаки, юқорида айтганимиздек, анъаналарни сақлаган ҳолда у таомларни дастурхонга ўз услубида, юқори дид ва нафисликни уйғунлаштирган ҳолда тортиқ этишидадир.
Масалан, ўзбек ошхонаси "Марвариди" бўлмиш паловни ошпаз Фарғона водийси довуччаси билан, "Думбул палов" (жўхори, гўшт ва сабзавотлар) ўз услубидаги турларини хўррандаларга тақдим этади. Унинг Наманган кабоблари, Андижонча мантилари, Фарғонанинг шакароблари машҳур париж круассанларидан, сицилия ризоттосидан, Бавария штруделидан мазаси ва нафислиги билан ҳеч ҳам қолишмайди. 

 
alt


Оshxona.uz маскани ҳақиқий халқ брендига, миллий ошхонамизнинг бетакрор сифат белгисига айланди.  


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-12-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг