Таом
ТОШКЕНТНИНГ ОЧИҚ АЙВОНЛИ МАСКАНЛАРИ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Нектаринли мусс торт
Бугун Сизларга мазали ва нафис тортнинг тайёрланиш услубини ўргатаман. Бунинг учун бизга керак бўлади
Қумалоқ корж:
- Сарёғ 100 гр.,
- Шакар 50 гр.,
- Ун 150 гр.,
- Қабартма туз 1 ч.қ.
Бисквитли корж:
- Тухум 3 та,
- Шакар 90 гр.,
- Ун 100 гр.,
- Қабартма туз 1 ч.қ.,
- пичоқ учида ванилин
Кремига:
- Творог 500 гр.,
- Қаймоқ 600 гр.,
- Желатин 40 гр. (+100 гр сув),
- Нектарин (туксиз шафтоли) - 5 дона,
- 1 дона апельсин шарбати
- 1 дона лимон шарбати
- Асал 2 ош қ.,
- Қанд упаси 1 ош қ.
Ундан ташқари:
- 2 та 24 ва 26 см. диаметрли қолиплар,
- Джем ёки конфитюр 3 ош қ.,
Безатиш учун:
- Ялпиз,
- Какао,
- Нектаринлар 3 дона.
Қумалоқ хамир:
Сарёғни майдалаб, шакар, ун ва қабартма туз билан аралаштириб хамир қорамиз. Егулик пленкасига ўраб, ярим соатга музлатгичга қўямиз. Сўнг хамирни ёйиб, 24см диаметрли қолипда, 200 даражада 15 дақиқа пиширамиз.
Бисквит:
Тухум оқини сариғидан ажратиб оламиз. Тухум сариғи, шакар ва ванилинни 3 ош қошиқ иссиқ сув қўшиб кўпиритирамиз. Устидан яхшилаб кўпиртирилган тухум оқини соламиз, устидан ун ва қабартма тузни элаб соламиз ва қошиқ ёрдамида аст-секин аралаштирамиз. 24см диаметрли қолипда 180 даражада тахминан 30 дақиқа пишириб оламиз. .
Крем:
Нектаринларни ювиб, данагини ажратиб, тўртбурчак шаклида тўғраб оламиз.
Агар творог қумалоқли бўлса элакдан ўтказиб оламиз. Желатин ярим соатга сувда увитиб қўйилади.
Творог, апельсин ва лимон шарбатлари, асал ва қанд упаси миксер ёрдамида аралаштирилади. Шишган желатин 30 сония давомида микротўлқинли печда илитилади, элакдан ўтказиб творогли массага қўшилади. яна бир бор миксерда аралаштириб, аста-секинлик билан кўпиртирилган қаймоққа қўшилади. Тахминан ярим стакан крем безатиш учун олиб қўйилади.
Йиғиш:
Қумалоқ корж 26см диаметрли қолипга солинади. Джем ёки конфитюр сурилади.
Устидан бисквитни қўямиз
Юпқа қилиб крем сурамиз ва устидан нектарин бўлакларини соламиз. .
Коржлар ва қолип орасидаги бўшлиқларни крем билан тўлдирамиз. Устини текислаб музлаткичга 5-6 соатга қўямиз.
Безатиш:
Тортни қолипдан чиқарамиз, текис чиқиши учун пичоқ билан ёрдам берамиз. Нектаринларни 8 бўлакка бўламиз. Тортни қолган крем, ялпиз, какао ва нектаринлар билан безатамиз.
Ёқимли иштаҳа!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
08-09-2015
ИЗОҲЛАР 0