alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Нилуфар Усмоновадан байрам дастурхонига рецепт

Қурбон Ҳайити арафасида, кўнгли очиқ ва қувноқ хонандаларимиздан бири Нилуфар Усмонова томонидан шахсан тайёрланган Ҳолвайтар рецепти.
 
alt

“Ҳолвайтар  сўзи форс тилидан олинган бўлиб, “Суюқ холва” ёки “Хўл холва” деган маънони англатади. Халқимиз бу ширинликни нафақат бирон бир маросим сабабли, балки нонуштага тайёрлашни ҳам маъқул кўришади. Уни тайёрлаш у қадар қийин эмас. Тезда тайёр бўладиган ва мазали ширинликдан бири”.

Нилуфар Усмонова Ҳолвайтар ширинлигини тайёрлашга киришар экан, бу ўзбек миллий таоми Чоршанба, Пайшанба, Жума ва Якшанба кунлари тайёрланиши ва дуо ўқилиши кераклигини эслатиб ўтдилар.
Хонанда керакли нарсаларни тайёрлаб олиб, болалик давридан ҳолвайтарни жудаям яхши кўришини ва уларнинг оиласи катта бўлганлиги боис, бу ширинлик катта қозонда тайёрланишини гапириб ўтди.
 
Ҳолвайтар тайёрлаш учун:
- ўсимлик ёғи;
- ун;
- шакар;
- қайнаган сув керак бўлади.

alt
 
"Қозонга ёғни солишдан аввал “Назар” ташлаш керак" - дейди Нилуфар. Ундан кийингина ўсимлик ёғини солиб, қиздириб олинади.

alt

Хонанда ҳолвайтарни озгина-ю созгина қилаётгани учун уч ош қошиқ ун солиб, жигар ранг тусга киргунча уни ёғда қовурди.

alt

Ҳолвайтарни кимдур, тўқ жигар ранг бўлишини, кимду очроқ рангда бўлишини ҳуш кўради. Нилуфар холвайтар тўқроқ бўлишини ёқтиргани учун уни сустроқ оловда 10 дақиқача қовурди.

alt

Ҳолвайтарни тайёрлаганда куйиб кетмаслиги учун доим аралаштириб туриш лозим. Керакли рангни ҳосил қилиб олингандан кейин, сувда эритилган шакар қуйилади. Нилуфар Усмонованинг айтишича, ҳолвайтарда қумоқчалар бўлмаслиги учун қайноқ сувда шакарни эритиб қўшиш керак экан. Бу ҳам ҳолвайтар яхши чиқишининг бир сири экан. 

alt

Тинимсиз равишда 5 дақиқа ичида арашлаштирилади. Тайёр бўлгунга қадар 10 дақиқага қайнатиб қўйилади. Куйиб кетмаслиги учун аралаштириб туриш керак.

alt

Тайёр бўлган ҳолвайтарни идишга солиб, бир оз совушга қолдирилади.

alt

Ёқимли иштаҳа!

Ҳайит куни Нилуфар Усмонова хонадонида: “Ушбу айём кунлари барчанинг юзидан табассум аримайди. Ҳамма мусулмонлар хонадони каби, катта Ҳайит дастурхони тузатилади. Яқин қариндошларга Ҳайит совғалари юборилади. Онажонлари Юлдузхоним Усмонова, созондалари билан биргаликда қурбонлик сўйишади. Байрам дўсту-биродорлар, қариндошлар даврасида ҳурсандчиликда ўтади”. 

Шунингдек, хонанда сайтимизга биринчилардан бўлиб тез орада амалга оширилиши кутилаётган ижодий режалари ҳақида гапириб бердилар. У мухлислар учун янги мобил иловани ишга тушириш ниятида. Илова медиатека, янгиликлар, ўйинларни ўз ичига олади, ҳамда google play, app store.да ҳам бу илова мавжуд бўлади. Яна бир янги альбом тақдимотига тайёргарлик ишлари авжида. Ижодкор, болалар учун Ўзбекистондаги саргузаштлар номли китоб ёзган. Ҳозирда китобга иллюстрациялар тайёрланмоқда.
Нилуфар Усмонова режалари билан ўртоқлашар экан, Ўзбекистон маданий ҳаётига озму-кўпми ўз ҳиссасини қўшиш ниятидалигини таъкидлаб, барчани кириб келаётган Қурбон ҳайит байрами билан чин юракдан табрикладилар. 


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-09-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг