Ўзбек таомларининг янги баҳори
Ўзбек ошхонасида доим янгиликлар яратувчи, яъни бош новатор Бахриддин Чустий одатий тоамларга бўлган қарашлар моҳиятини олиб, уларни ўзгача кўринишга мослаштирди: сумалак печенье билан шот услубида, халим песто қайласи билан креп-суп кўринишида, баҳорий салат - "камалак томчилари" билан, кўкатли манти ва сомса, ҳамда баҳорий қатлама.
Қадимдан бизнинг юртимизда кўкатлардан таом тайёрлаш ёқимли анъаналардан бири. Chustiy Cuisine ресторани баҳорда, кўркам қомат ва кўкатли таом шайдолари учун "кўк" таомлар таомномасини таклиф этмоқда.
Қатлама – анъанавий ўзбек таомларидан бири, яъни ўзбек нонларининг бир тури. Баҳорда у албатта кўкатлар билан ёпилади. Одатда биз гўштли қатламаларни истеъмол қиламиз. Аммо баҳорий кўкатлар қатламани ҳам четлаб ўтмади.
Наврўз байрами муносабати билан Бахриддин Чустий, лазатли сумалакнинг янги рецептини ўйлаб топди. Бу сафар ундирилган буғдойдан тайёрланадиган ширинлик қулубнай ва печенье билан шот кўринишида тортиқ этилади.
Баҳор мавсумида сомса ва манти таъми, дераза ортидаги манзара каби тез ўзгариб туради. Икки таом ҳам кўкатли қийма билан тортиқ этилади. Янгиликлар қилиш борасида устаси фаранг бўлган бош ошпаз эса бу таомларни "камалак томчилари" билан безатишга қарор қилган. Амалда улар учта қайла бўлиб, уларнинг ҳар бири таъми бўйича ўзгача. Сариғи - пишлоқли қайла, яшили - бутун дунёда машҳур песто қайласи, қизили эса - саримсоқ пиёз ва томат шарбатидан қилинган анъанавий ўзбек қайласи.
Баҳриддин Чустий ижросида баҳорий салат ҳам ўзгарди. Ошпаз салатга саховат ила брынза қўшган. Ушбу творогли пишлоқ рецептини у ўзининг қадрдон Чустидан олиб келган. Айнан ушбу пишлоқ билан ошпазни ёшликда бувиси боққан экан. Мазкур мазали егуликка кўкатлар ва барра сабзавотлар ҳамроҳлик қилган.
Ошпаз томонидан халим ва мошкичири таомлари крем-шўрвага айлантирилган. Ушбу ғояни эса ресторан меҳмонлари жуда яхши қабул қилишди. Халимни айнан баҳорда тайёрланиши бежиз эмас, бу анъана бизга ўрта асрлардан етиб келган бўлиб, айнан шу вақтда деҳқон боболаримиз далаларда кўп куч-қувват сарф қилишган. Халим эса қувват манбаи ҳисобланади.
ИЗОҲЛАР 0