alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Myday жамоасидан Ўзбекистондаги биринчи ресторан гиди

 

Пойтахтимиздаги «7 пятниц» масканида бўлиб ўтган дўстона бранчда жамоамиз 70дан ортиқ рестораторлар, гастрономик индустрия вакиллари шунингдек, MD Choice 2016 ғолибларини тўплади. Улар орасида Тимур Мусин (Caravan Group тармоғи асосчиси), MD Choice 2016 мукофотининг тўрт карра лауреати Лазиз Гулямов (Pie Republic), ресторатор Сарвар Каратаев (Studio Cafe, Shabada), Надежда Тен (Chenson), Аскар Насыров (CMI), Илья Никитин (Black Bear Kofi) ва бошқа кўплаб пойтахтимизнинг энг олди масканлари раҳбарларини кўриш мумкин эди. 

alt

Myday шеф-редактори Катерина Фоминых, Ресторан Гидини тақдим этаркан, қуйидаги сўзларни айтиб ўтди:  

«Гид бу юртимиз аҳли ва меҳмонлари ўз дидлари ва кайфиятларидан келиб чиққан ҳолда эркин овқатланиш масканини танлаш имконини берадиган информатив ва қўлланилиши содда гастрономик йўриқнома».

alt

Гид ноябрь ойида кенг жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилади, лекин Myday жамоамиз рестораторларга нашрда ўз масканларини янада ёрқин ва тўлиқ тақдим этиш имкониятини бериш учун лойиҳани олдиндан намойиш этди. 

alt

Гиднинг ўзига хослиги – барча MD Choice Award ғолиблари ва лауреатлари унга автоматик тарзда ва бепул киритилишида. 
 

MD Choice ресторан мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан ташриф буюрганлар қаторида – ҳакамлар ҳайъати раиси Бахтиёр Насимов (Uzbekistan Airways журнали бош муҳаррири), фуд-фотограф Андрей Аракелян, Шухрат Меликов (Altash Import), Вячеслав Крылов (ProBarista) ва шоумен Равшан Хожиев – йиғилганларга овоз бериш, сунъий тарзда овозларни кўпайтириш ҳолатлари ва масканларни баҳолаш тизими ҳақидаги саволларга жавоб бердилар. 

alt
Бахтиёр Насимов:

«Сунъий тарзда овозларни кўпайтиришга ва овозларни сотиб олишга пулингизни сарфламанг – бу ёрдам бермайди. Биз ҳар бир номзод масканга шахсан борамиз ва баҳолаймиз. Яхшиси эътиборингизни масканингиздаги хизмат сифати ва даражасига қаратинг. Меҳмонларни шу йўл билан “сотиб олинг”». 

alt

Ровшан Хожиев вилоятлардаги “назорат ташрифлари”дан видеолавҳа билан бўлишди. Видео бу ерда.

Тақдимот маросимидан барча фотосуратларни бу ерда кўришингиз мумкин.

Сўнги сўз ўрнида эътиборингизга «Ўзбекистоннинг 100+ Ресторанлари» Гиди муқовасининг яратилиши ҳақидаги чиройли видеолавҳани ҳавола этамиз. Бош ролларда Ўзбекистоннинг энг яхши фуд-фотографларидан бири Андрей Аракелян, Meal & Drinks Choice-2016 ғолиби Баҳриддин Чустий ва Myday Special журнали арт-директори Светлана Астахова.

 

 

Тақдимот меҳмонлари:

alt
Ресторатор Сарвар Каратаев ҳамда Caravan Group тармоғи ва рестораторлар Ассоциацияси асосчиси ресторатор Тимур Мусин 

 

alt
Teppanyaki  ресторани асосчиси ва Бош-ошпази Акром Мирсаидов, Ресторан Бизнеси Академияси асосиси, ресторатор Тимур Абдуллаев ва Pie Republic ҳаммуассиси Лазиз Гулямов

 

alt
Ресторатор Карине Мартиросян 

 

alt
 CMI gastrobar Аскар Насыров бошқарувчиси

 

alt
Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси савда бўйича директори Анна Мартусевич
 

alt
Jumanji ресторани директори Сергей Полосков

 

alt
Radisson Blu Tashkent меҳмонхонаси вакиллари Павел Кольцов, Акмаль Мураткулов ва Лола Мирзаева

 

alt
Тамара Санаева, журналист 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-10-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг