00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Ўзбекистонлик ошпаз лағмон тайёрлаб рекорд ўрнатди
Ўзбекистонлик бош ошпаз Ҳаким Ғаниев дунёдаги энг катта лағмонни тайёрлаб Гиннеснинг рекордлари китобига киришга муваффақ бўлди. Таомнинг умумий оғирлиги 351,1 килограммни ташкил этди.
Ушбу рекорд шу йилнинг 18 октябр куни Белоруссия пойтахти Минск шаҳридаги кафелардан бирида ўрнатилди. Лағмонни тайёрлаш учун қарийб 150 кг. гўшт, сабзавотлар ва узунлиги 1 километрдан ортиқ ҳамир бўлаги керак бўлди. Шу тариқа 351,1 килограммлик лағмон тайёрланди.
Рекорд “Интеррекорд” Ҳалқаро агентлиги экспертлари томонидан қайд этилди. Тайёр таом лағмонни тез ейиш бўйича чемпионатга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, ошпаз Ҳаким Ғаниев 2013 йилда Москвадаги “Қозон” чойхонасида умумий оғирлиги 500 килограммга тенг бўлган дунёдаги энг катта норин тайёрлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.
Манба: uz24.uz/uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
20-10-2014