00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Қишда истеъмол қилиш фойдали
У тақдирда организмдаги иммунитетни сақлаб қолиш учун нима қилиш лозим? Қандай витаминли маҳсулотлар истеъмол қилиниши даркор?
Демак, бугун юқоридаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Эътиборингизда энг фойдали қишки маҳсулотлар.
Демак, бугун юқоридаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Эътиборингизда энг фойдали қишки маҳсулотлар.
Ўзида D витаминини мужассамлаштирувчи маҳсулотлар
Қишда қуёш нурининг етарли даражада бўлмаслиги, ўз ўрнида витамин D етишмаслигини келтириб чиқаради. Буни эса албатта ўз овқатланиш рационингизга икра, сарёғ, тухум сариғи, пишлоқ, сут, жигар ва балиқли маҳсулотларни киритиш билан олдини олишингиз мумкин. Бу маҳсулотлар кундизги витамин нормасини таъминлайди, иммунитетни кўтаради ва терингизга яхши таъсир кўрсатади.
Тузланган карам
Тузланган карамда калий, натрий, кальций, темир, фосфор, кремний, бор ва бошқа фойдали элементлар мавжуд. Аммо бу маҳсулотни ҳам албатта меъёрда истеъмол қилинса инсон организми учун фойдали бўлади. Меъёрдан ошган ҳар бир нарса зарар келтириш ҳусусиятига эга.
Музлатилган мевалар
Музлатилган олча, смародина, малина, олча, қулубнай буларнинг ҳаммаси ўзида витамин ва микроэлементларни музлатилганлигига қарамай сақлаб қолади. Уларни йогурт, творог, бўтқаларга солиб истеъмол қилангиз фойдали ва мазали бўлиши шубҳасиз.
Кўкатлар
Кўкатлар фойдаси ҳақида қанча гапирса ҳам оз. Улар ёз куни бўладими ёки қиш куни доим инсон организми учун фойдалидир. Қишда барра кўкатларни истеъмол қилишдан ташқари қуритилган ҳолатдагисини истеъмол қилиш ҳам ўринли бўлади. Шўрвали таомларга ёз фаслида қуритиб қўйган кўкатларингизни қўшишни, райхонли ва ялпизли чой дамлаб ичишни ҳам унутманг.
Қовоқ
Мутаҳассислар фикрича қовоқ истеъмол қилиниши кўпгина муаммолар ечими бўла олади. Чунки у ошқозон-ичак касалликларида, асаб, уйқусизлик ва яна кўпгина касалликларда даъво бўла оладиган фойдали маҳсулотлардан биридир. Қишда микроэлементларга бой бўлган қовоқни истеъмол қилиниши организмнинг иммунитетини сақлаб қолишга ва энергия билан бойитишга имкон яратади.
Қуритилган мевалар
Қуритилган мевалар ҳам кўкатлар каби, йил бўйи еса бўладиган маҳсулот. Аммо уларни қишда истеъмол қилиш анча-мунча ўринлидир. Магиз, туршак, қуритилган анжирларни таомнамонгизга қўшиб қўйинг ва улар организмингиз фаолияти учун самарали эканлигини албатта ҳис этасиз.
Азизлар биз инсонларнинг бу дунёда яқинларимиз ва ўзимизнинг соғлиғимиздан муҳим нарса йўқ. Шу сабабли ўз организмингизнинг ўзига хос ҳусусиятига аҳамият берган ҳолда мазали, ўз ўрнида фойдали ва витаминларга бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни унутманг. Албатта ҳар бир маҳсулотни истеъмол қилишда фаслнинг ҳам аҳамияти кам эмас. Барча омилларга эътибор берган ҳолда тўғри ва меъёрда таъмадди қилишни доимо ёдда сақланг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
02-02-2018
ИЗОҲЛАР 0