Қулупнайнинг фойдали хусусиятлари
1. Қулупнай организмни ёшартиради.
Қулупнайда алмашинув жараёнини фаоллаштирадиган углеводлар устунлик қилади, бу эса ўз навбатида организмдаги ҳужайраларнинг тезроқ янгиланишига шароит яратади.
2. Қулупнай тана ҳароратини пасайтиради ва қонни суюлтиради.
Шунингдек қулупнай қон суюлишига кўмаклашади. Организм учун айниқса нордонроқ қулупнай фойдали, шу сабабли уни шакар билан эмас, балки сутли маҳсулотлар – сметана, қаймоқ ёки сут билан истеъмол қилган маъқул.
3. Қулупнай энергия билан таъминлайди.
Қулупнай таркибида етарли миқдорда органик шовул кислотаси мавжуд бўлиб, мазкур модда танани энергия билан таъминлаш хусусиятига эга.
4. Қулупнай дисбактериозни даволайди.
Қулупнайдаги полисахаридлар органик кислоталар билан биргаликда ичак микрофлорасини нормаллаштиришга, дисбактериозни олдини олишга ва организмдан токсинлар ҳамда оғир металларни ҳайдашга ёрдамлашади.
5. Қулупнай – тирик поливитамин.
Қулупнайни мунтазам истеъмол қилиниши мавсумий авитаминозни енгади ва организмни С, Е ва В гуруҳи витаминлари билан тўйнтиради. Бундан ташқари қулупнай таркибида юқори миқдорда металл моддалар – марганец, калий, кальций, мис, кобальт, молибден хусусан енгил ҳазм бўладиган шаклда мавжуд.
6. Қулупнай – табиий косметолог.
Қулупнайдан косметологияда жуда кўп фойдаланилади. Агар ундан тўғри фойдаланса, у тери, соч ва тирноқ билан боғлиқ бир қатор муаммолардан қутулиш мумкин.
7. Қулупнай нитратлардан холи.
Қулупнай ўстириш учун қандай ер бўлишининг аҳамияти йўқ. Асосийси намлик етарли миқдорда бўлиши керак. Мазкур резавор ўғитларга муҳтож эмас, демак нитратлар ҳам унда деярли учрамайди.
ИЗОҲЛАР 0