Ресторанлар ва кафелар
Toshkentning Eng Yaxshi Kafelari: MYDAY GUIDE
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
"China Town" ресторани - бу ўзида хитой, корея, европа ва ўзбек ошхоналарини мужассамлантирган 3та ресторандан иборат мажмуадир. Махсус фирма таоми - оловда ёпилган қўй сонидир. "Ғарб - Шарқ" ресторанида европа(италия) ва шарқ (япон, корея) таомлари тақдим этилган. Болалар учун улар шўҳлик қила оладиган ва Микки-Маус билан мулоқотда бўла оладиган махсус шиширилган шаҳарча мавжуд. "Romantic PUB" "Romantic PUB" пиво ресторани ер ости дунёсининг романтик муҳитига шўнғиш ва немис миллий таомлари, европа ошхонасидан баҳраманд бўлишга ёрдам беради. Бу ерда энг яхши жонли пивонинг катта ассортименти тақдим этилади, шунингдек спорт ишқибозлари учун ҳар куни катта экранда юракни қамраб олувчи матчлар намойиш этилади. Ҳар пайшанба "Romantic PUB"да караоке ишқибозлари ўртасида мусобақалар ўтказилади ва ғолиблар махсус суперпризга эга бўладилар. China Town "VIP" сизга олий табақадаги караоке жиҳозли махсус VIP-хоналар таклиф этади. Бу ерда шоу-балетнинг индивидуал чиқишлари, жонли мусиқадан завқ олиш мумкин. VIP -меҳмонлар: Ёдгор Саъдиев (актёр), Ёлқин Тўйчиев (режиссер), Зиёда (хонанда).
ИЗОҲЛАР 0