Ресторанлар ва кафелар
Sim Sim
Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси, 15 уй
Телефон
+99871 2535434
+99871 2535434
Интерьердаги шарқ ва ғарб услублари уйғунлашуви маданиятлар диалоги иллюзиясини ҳосил қилади. Ҳовлида 15та жойли 2та кичик зал, танчали VIP кабина бор. Қолган 15та кабина 6 кишилик. Кабиналарнинг ҳар бири ўзига хослиги ва такрорланмаслиги билан ажралиб туради. 80 кишига мўлжалланган болохона ва 3та топчанга эга. Ресторан худди меҳмондўст мезбоннинг уйига ўхшайди. Ноёб тунги бар 150 кишига мўлжалланган ва оқшомдан тонггача ишлайди. дискотекали бар ҳам мавжуд. Бар залининг ўзига хос безаги туфайли худди эртаклар дунёсида, ток ишкомлари орасида ҳордиқ олгандай бўласиз. Унутилмас байрам муҳитига ғарқ бўлинг!
ИЗОҲЛАР 0