alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Таом – қалб кўзгуси



Таниқли руҳшунос Олаф Линдстрем инсонларнинг одатий таомномасига қараб, уларнинг феъл-атворлари сирини очишнинг йўлини топди. Норвегия университети профессор Линдстремнинг илмий изланишлари учун 200 минг доллар миқдорда маблағ ажратди. Илмий изланиш ниҳоясига етгач, илм арбоби эришилган наижаларнинг қиймати жуда юқори эканлигини таъкидлади.

Нима ҳам дердик, энди еган нарсаларимиз биз ҳақимизда барча ҳақиқатни ошкор қилади!


alt


Ўзингизни тушунишни истайсизми? Яқинларингиз, дўстларингиз, ҳамкасбларингиз ҳақида кўпроқ билишни истайсизми? Унда уларга биттагина савол билан мурожаат қилишингизнинг ўзи кифоя: «Егуликлардан нимани севиб истеъмол қиласиз?» Олган жавобларингиз сизга улар ҳақида гапириб беради.

Олмани хуш кўрадиларми? – Демак, тиришқоқ, жонкуяр ва... бироз эски урфдаги одам.


alt


Салат баргларини хуш кўрасизми? – Сизга фақат ҳавас қилса бўлади. Демас мусиқий қобилиятларингиз шунчаки ўртамиёна эмас.


alt


Порей пиёзи кўнглингизга яқинми? – Пихологлар сизни интеллекуаллар ва мантиқ жиҳатдан яхши ривожаланган, анлиз қилишга мойил инсонлар қаторига киргаздилар.


alt


Сабзи ва исмалоқ сиз учун ҳар қандай ширинликдан афзалми? – Меланхоликлар қаторини тўлдириш хавфи бор! Зерикишни бас қилинг, ҳаётдан завқ олиб яшанг!


alt


Кунда кунора карамдан таомлар тайёрлайсизми? – Баҳс бойлашга ўч эмассиз, қарз беришни ёқтирмайсиз ва баъзан жуда ҳисобли бўлиб кетасиз.


alt


Картошкасиз ҳаёт йўқми? – Сизнинг яқинларингизга омад кулиб боққан – Сиз доимо оғир-босиқ ва вазминсиз, шунингдек бошқаларнинг нуқтаи назарларига тушуниш билан ёндашасиз.


alt


Қулупнайни афзал кўрасизми? – Табриклаймиз! Бу нозик диднинг яққол исботи. Сиз ҳаётингизни қимматбаҳо бежирим нарсаларсиз тасаввур қила олмайсиз. Бироқ сизда бирозгина ҳиссиётли ҳузур ва қулай ҳаётга мойиллик сезилиб туради. Балки сиз қулайликни бошқаларга нисбатан кўпроқ севасиз ва қадрлайсиз.


alt


Помидорни килолаб истеъмол қилишга тайёрмисиз? – Ҳаётингиз мазмуни сиз учун фақат оила ва фарзандларингизда деб биласиз.


alt


Бақлажон ва булғор қалампирларини кўришингиз билан сўлакларингиз оқадими? – Қувноқлик ва кўтаринки руҳ сизнинг феъл-атворингиздаги асосий қирралардир. Бундан ташқари сиз мақсад сари интилувчан инсонсиз.


alt


Бир кунингиз ҳам ширинликсиз ўтмайдими? - Сиз романтик ва альтруистсиз.


alt


Суюқликка эҳтиёжингиз баландми, доимо суюқ овқатлар, шарбатлар, сут ичгингиз келадими, ҳатто суюқлик ичганингизга унчалик кўп вақт ўтмаган бўлса ҳам? – Сиз ҳозир ўзингизни жуда ёлғиз ҳис этаётган бўлишингиз мумкин.


alt



 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-05-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг