alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Тўқ тутадиган 10 маҳсулот

Шундай пайтлар бўладики, дастурхондан тураётганингизда тўйгандек ҳис қиласиз, аммо ярим соат ўтар ўтмас яна кўнглингиз бир нималарни тусаб қолади. Шунчаки баъзи маҳсулотларни истеъмол қилгач биз тез фурсатда яна очлик ҳисини туямиз, баъзи маҳсулотлар эса бу ҳисни узоқ вақтга “ўлдиради”. 

 

Балиқ ва ёғсиз гўшт

alt

Бизнинг организм оқсил заҳирасини ярата олмайди, шунинг учун барча оқсиллар дарҳол ҳужайра ва тўқималарни озиқлантиришга сарфланади. Гўшт ва балиқ тез тўқлик ҳиссини берувчи маҳсулот бўлганлиги боис, улардан катта миқдорда истеъмол қила олмайсиз. Бунда асосийси ёғсиз балиқ ва гўштни танлаш, ҳамда уларни қайнатиб ёки димлаб пишириш. 

 

Тухум

alt

Кўпчилигимиз эрталабки нонуштани  қовурилган ёки қайнатилган тухум билан бошлаймиз. Бу тўғри қарор, чунки оқсилга бой ушбу маҳсулот узоқ вақт давомида қорнимизни тўқ тутади. Ундан ташқари тухумда кўп миқдорда аминокислоталар ва протеинлар бўлиб, улар ўз навбатида иштаҳани камайтиради. Янада тўқроқ тутиши учун тухумни кўкатлар ва сабзавотлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия қилинади.

 

Сули ёрмаси ва буғдой кепаги

alt

Сули ёрмасидан тайёрланган бўтқалар қоринни тез тўйдиради, буғдой кепаги эса ундан ҳам аъло. Унда клетчатка, оқсил ва фойдали суст углеводлар кўп бўлиб, узоқ вақт давомида қорнингиз очганини сезмайсиз. Шу билан бир қаторда сули ёрмаси ва буғдой кепаги ҳазм қилишни яхшилаб, холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга. Шунинг учун бу маҳсулотлар нафақат тўйимли, балки жуда фойдали ҳисобланади. 

 

Творог

alt

Тушликка қадар сизни самарали ишлашингиз учун етарли равишда қувват билан таъминлайдиган яна бир оқсилли маҳсулот бу – творог. 

 

Картошка

alt

Кўпинча картошкани калорияга бойлиги ва таркибида крахмал мавжудлиги сабабли парҳезли рациондан чиқариб ташлашади. Аслида диетологларнинг таъкидлашича картошка – бу ишонилмас фойдали ва тўйимли маҳсулот бўлиб, узоқ муддат тўқлик ҳиссини ушлаб туради. Картошка таркибида кўплаб дармондорилар ва фойдали микроэлементлар, хусусан клетчаткалар бор. Бу бой мажмуа организмдаги сув балансини ушлаб туради ва юрак қонтомир тизими фаолиятига ҳам яхши таъсир кўрсатади. Агар уни совуқ ҳолда истеъмол қилинса, очликни енгишда сули ёрмасидан ҳам яхши натижа кўрсатади. 

 

Авокадо

alt

Авокадо – жуда фойдали мева. Унинг таркибида катта миқдорда клетчатка, табиий ўсимлик мойи,  A, E, D ва  B гуруҳи дармондорилари мавжуд. Сўнгги изланишлар натижасида маълум бўлишича, авокадо нафақат қорин тўйдириш, балки меъёрдан ортиқ еб қўйишни ҳам олдини олиш хусусиятига эга. Нонуштага истеъмол қилинган яримта авокадо тушликка қадар қоринни тўқ тутиш имконига эга.

 

Яшил сабзавотлар

alt

Исмалоқ, бодиринг, қовоқча, карам ва кўкатлар кам калорияга эгалиги билан ажралиб туради. Бу эса организмингизда ёғ қатламлари ҳосил бўлмаслигидан далолат. Ундан ташқари яшил сабзавотлардаги озуқа толалари организмни клетчатка, антиоксидантлар ва дармондорилар билан тўйинтиради.

 

Қора шоколад

alt

Диетологлар аччиқ шоколадни истеъмол қилишни парҳездагиларга ҳам маслаҳат берадилар. У юрак ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга у ошқозонни тўқ тутади. Унда катта миқдорда какао донлари бўлиб, улар ҳазм қилиш жараёнини секинлаштиради ва моддалар алмашинувига яхши таъсир кўрсатади. 

 

Ёнғоқлар ва писталар

alt

Ёнғоқлар ва писталар – очликнинг ҳақиқий “қотиллари”. Уларда углеводлар йўқ. Уларнинг таркибида фойдали ёғлар, ўсимлик оқсиллари ва клетчаткалар бўлиб, тез ва узоқ вақтга тўқлик ҳиссини беришга қодирлар. Лекин уларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ярамайди, чунки улар жуда калорияга бой. Кунига 50г ёнғоқ ва писта етарли.

 

Дуккаклилар

alt

Дуккаклиларда клетчатка, оқсил, мураккаб углеводлар, протеинлар ва фойдали ёғлар ажойиб тарзда уйғунлашган. Улар секин ҳазм бўлиб, қонга қанд сингишини сустлаштиради. Натижада қорин тез очиб қолмайди. Ундан ташқари дуккаклиларда кўплаб фойдали микроэлементлар: фосфор, калий, мис, кальций, магний, йод, руҳ ва бошқалар мавжуд.

Кўриб турганингиздек, фойдали ва мазали маҳсулотлар билан қорин тўйдиришдан осони йўқ! Ҳар доим соғ ва гўзал бўлинг!

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг