00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом
Унсиз қовоқли пирог
Масаллиқлар:
Қовоқ — 200 г
Олма — 150 г
Шакар — 60 г
Жўхори крахмали — 40 г
Ванилин — 7 г
Долчин (корица) — 7 г
Творог — 350 г
Тухум — 3 шт
Сметана 30% — 60 г
Музқаймоқ — 1 қошиқ
Тайёрланиш усули:
Қовоқни майда бўлакларга бўлиб, газ печида 180 даража иссиқликда 7 дақиқа давомида пишириб оламиз. Пишган қовоқни санчқи ёрдамида эзиб оламиз.
Олмани пўчоғини артиб, данагини ҳам олиб ташлаймиз. Юпқа бўлакларга бўламиз.
Барча масаллиқларни қовоқ пюреси билан аралаштириб, қолипга жойлаймиз. Қиздирилган газ печида 35-40 дақиқа давомида 180 даража иссиқликда пишириб оламиз.
Тайёр пирогни музқаймоқ билан тортамиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
14-11-2018
ИЗОҲЛАР 0