alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Ҳайит дастурхони учун рецептлар

Қурбон Ҳайити арафасида эътиборингизга Гули Асалхўжаева ва Гуласал Абдуллаевалардан байрам дастурхони учун тақдим этилган рецептларни ҳавола этмоқдамиз. 

 

Хонанда Гули Асалхўжаева ўзининг Чак-чак рецепти билан биз билан ўртоқлашдилар.

 

alt

 

Чак-чак учун керакли масаллиқлар:

1 кг ун;

10 дона тухум;

1 чой қошиқ туз;

1 чой қошиқ сирка;

1кг асал;

1 стакан шакар;

1 кг сарёғ.

 

Тайёрланиши:

Тоғорачага тухумни солиб яхшилаб аралаштирилади. Кейин туз, сирка ва ун солиб хамир корилади. Хамир бироз тиндирилади. Сўнгра хамир 2 мл ўлчамда ёйилади ва 2см энликда угра килиб кесилади. Товага сарёғ солиб киздирилади ва тайёр угралар баланд оловда пишириб олинади. Кейин асал билан шакар кайнатилади ва олов учирилиб, сиропга угра солиб аралаштирилади. Хохишга қараб турлича шаклда ва безатилган ҳолда дастурхонга тортиш мумкин.

alt

Ёқимли иштаха!

 

Шунингдек, хонанда барча мусулмон ахлига ўз табрикларини йўлладилар:

«Бутун Ўзбекистон халқини Қурбон Ҳайит айёми билан табриклайман. Илохим юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин. Бирдамлик, меҳр-оқибат йўқолмасин. Байрамла кўп бўлсин. Биз санъаткорлар мана шундай байрамларда мухлислар билан бирга бўлайлик!».

 

Гуласал Абдуллаева эса кекс тайёрлаш рецепт сирларини биз билан бўлишдилар:

 

alt

 

Кекс учун керакли масаллиқлар:

3 та тухум;

1 стакан шакар;

250 гр маргарин;

1 стакан кефир;

1 чой қошиқ чой содаси;

3 стакан ун.

 

Тайёрланиши:

Идишга биринчи тухум ва шакар солиб уқаланади. Кефин кефир солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Чой содаси солинади. Сўнгра ун солиб бирданига аралаштирилади. Кейин хохишга караб ёнғок ва майиз солиниб, қолипга қуйилади. 180 градусда қизитилган духовкада пиширилади. Кексни шакар уппаси билан безатиб, дастурхонга тортилади. 

 

alt

Ёқимли иштаха!

 

Гуласал Абдуллаевадан байрам табриги:

«Барча юртдошларимизни энг улуғ айёмлардан бири бўлмиш Ҳайит байрами билан самимий муборакбод этаман. Нафақат мен балки оилам номидан табриклайман. Истардимки мана шундай айёмларда дийдорлашиш насиб этсин. Дастурхонимиз тўкин, юртимиз тинч бўлсин».

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг