Ҳаётни узайтирувчи маҳсулотлар
Соғлом ҳаёт тарзи узоқ умр гарови экани ҳеч ким учун сир эмас. Соғлом ҳаёт тарзининг ажралмас бўлакларидан бири – бу тўғри овқатланиш. Узоқ ва соғлом ҳаёт кўриш истагида бўлганлар учун таомномада бўлиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйҳатини тақдим этамиз.
Брокколи. Барча яшил сабзавотлар сингари брокколи ҳам С витаминига жуда бой. Бундан ташқари, унда саратон хасталигини олдини олувчи антиоксидантлар, катарактадан ҳимоя қилувчи каротеноидлар ва суякларни мустаҳкамловчи кальций мавжуд.
Черникада катта миқдорда антоциан мавжуд бўлиб, бу модда теримиз гўзаллиги ва ёшлиги учун жуда муҳим. Шу билан бирга унда С ва В3 витаминлари бўлиб, кўзларимиз учун жуда фойдали ҳисобланади.
Помидор ликопин – кучли антиоксидантнинг табиий манбаси ҳисобланади. Мазкур модда организмдан ҳужайралар қаришини секинлаштиради. Шунингдек юрак хасталикларини олдини олади.
Саримсоқ кальций, магний, калий, шунингдек С витамини каби бир қатор фойдали элементларга бой. У организмдаги холестерин миқдорини назорат қилади. Шунингдек у ажойиб антибактериал хусусиятларга эга.
Олхўри қоқи ошқозон-ичак тракти фаолиятини нормаллаштиради. Шу билан бирга ундаги антиоксидантлар тери қаришини секинлаштиради. Шу сабаб олхўри қоқи экстрактидан ажинларга қарши кремларда фаол фойдаланилади.
Денгиз ўсимликлари – йод билан ниҳоятда бой маҳсулотлардан ҳисобланади. Тери тарранглиги ва қалқонсимон без фаолиятининг нормал фаолияти учун жуда фойдали маҳсулот.
ИЗОҲЛАР 0