alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

101 ўзбек ўғлони ҳақидаги фильм

«101» номли фильм режиссёр Ҳамидулла Ҳасанов томонидан суратга олинган бўлиб, реал воқеаларга асосланган.  Картина Анвар Эргашев ҳамда Юлия Медведовскаянинг шу номли асари асосида тасвирга олинган. Бош роллардан бирини таниқли актёр Борис Гафуров ижро этган. Фильм премьераси май ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

alt

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Голландиядаги фашистларнинг лагерларидан бирида Самарқанд полкидан 101 аскар бўлган. Гитлерчилар улар билан ғайриинсоний тажриба ўтказишга киришганлар.
Маълумотларга қараганда, 1941 йилнинг сентябрида 101 совет аскари Амерсфортга олиб келинган, уларнинг барчаси ўзбек миллатига мансуб бўлиб, Самарқанд эшелонидан бўлган. Бошқа маҳбусларнинг хотираларига кўра, уларга нисбатан ҳайвонлардек муомала қилишган. Қаҳратон қишда улар тиканли сим билан ўралган очиқ майдонда сақланишади. Деярли овқат берилмайди. 
Кунларнинг бирида бир гуруҳ кинематографлар лагерга келишади. Уларнинг мақсади фашист армияси учун аскарларининг руҳини кўтарадиган фильми тайёрлаш эди. Нацистларнинг режаси бўйича чарчаган ва оч ўзбек маҳбуслари олдиларига ташланган бир бўлак нон учун бир-бирларини уриб ўлдиришлари керак эди.
Лекин натижа аксинча бўлиб чиққан, аскарлардан бири нонни олиб, ёши каттасига топширган, у эса нонни ҳаммага бўлиб берган. Режа чиппакка чиққанидан ғазабланган фашистлар маҳбусларнинг аксариятини отиб ташлашади, қолганлари эсаочликдан вафот этади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-05-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг