«101-рейс» фильмига актёрлар тасдиқланди
Режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбоев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари ниҳоясига етди. Фильм продюсери Равшан Норбоев «101-рейс» фильмида асосий ролларни ижро этадиган актёр ва актрисаларнинг фотоларини тақдим этди.
Жавоҳир Зокиров

Нигина Анарбаева

Хуршид Тўхтаев

Сабина Асанова

Олег Галахов

Гулрух Зокирова

Самиддин Лутфуллаев

«101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Боинг-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.





ИЗОҲЛАР 0