alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Ада эмас, дада» фильми премьераси ҳақида

Мазкур фильм сўз устаси Обид Асамов продюсерлигида суратга олинган бўлиб, кеча ниҳоятда шов-шувли бўлди. Обид Асомовнинг анча вақтдан сўнг катта саҳнада кўриниш бериши мухлисларнинг давомли қарсакларига сабаб бўлди.

Премьерани Дилдор Исломова, Обид Асомов билан ҳамкорликда олиб борди.

alt

Сўз устаси фильм ижодкорларини бирма-бир, ўзига хос юмор билан таништириб чиқди.

Бош ролларни Обид Асомов, Фотима Режаметова ва Тоҳир Содиқов ижро қилган. Премьера куни учала ижодкор ҳам мухлислар олдига пешвоз чиқишди.

altalt

Фильм режиссёри «9 ой», «Севги фазоси», «Шабнам», «Жаноб ҳечким», «Бегоналар», «Бевалар», «Рўё» фильмлари билан кино оламида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаган Мирмақсуд Охунов. Оператор Рустам Муродов, бастакор Дониёр Агзамов, сценарий муаллифи Мадина Мўминова.

alt

Обид Асомов, фильм бош роль ижрочиси ва продюсери

«Кино яратишдан мақсад, назаримда, биринчи навбатда томошабинларимизни кўпайтириш, яхши кино яратиб уларнинг кўнглини олиш. «Маҳаллада дув-дув гап» фильми ҳар куни эфирга кетса ҳам жонимизга тегмайди, бу фильм умрбоқий фильм. Афсуски, охирги вақтларда суратга олинган фильмларимизнинг аксарияти бир кунлик, бир ойлик, боринки бир йиллик фильмлар бўлиб қолди. Бу билан бизнинг «Ада эмас, дада» фильмимиз «Титаник» даражасида демоқчи эмасман. Аммо шунга ҳаракат қилдик. Асосий мақсадимиз пул топиш эмас, агар кино яхши бўлса пул ўзи келади. Ўзбекона, чиройли фильм яратишни олдимизга мақсад қилиб қўйган эдик. Ҳаётимда биринчи маротаба кинога продюсерлик қилдим, шунинг учун бу фильм ўзимга жуда яхши кўринаверади. Мен учун фильмга томошабинлар қандай баҳо бериши жуда ҳам қизиқ. Бугун барча кинода роль ижро қилган актёрларимиз кела олмади, агар келишганида ҳам бу саҳнага уларнинг барчаси сиғмас эди. Чунки фильмда роль ижро қилганлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Фильм ҳақида томошабинларнинг фикрларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларим орқали кузатиб, ўрганиб бораман».

alt

Фотима Режаметова, бош роль ижрочиси

«Тоҳир ва Зуҳра» фильми мухлисларга яхши таниш, мазкур фильм ўн йилларча олдин суратга олинган эди. Ушбу фильмни замонавийлаштириб суратга олиш таклифини беришган. «Ада эмас, дада» фильмида Тоҳир ва Зуҳра фильмидан фарқли равишда бир эмас учта ролни ижро қилдим. Мазкур фильм етти йил аввал суратга олинган. Бироқ бизнинг ҳаёлимизда кеча суратга олинган фильмга ўхшаган тасаввур уйғотмоқда. Чунки фильм жамоаси жуда ҳам дидли, актёрлар жамоаси ҳам ўз ўрнида танланган. Бу фильм ўн йилдан кейин ҳам замонавий фильмдек қабул қилинса керак деб ўйлайман.

alt

Фильм мусиқали комедия жанрида суратга олинган бўлиб, ундаги саундтрекларни Тоҳир Содиқов, Рашид Ҳолиқов, Райхон, Манзура, Муниса Ризаева, Нилуфар Усмонова, Даврон Эргашев, Жаҳонгир Позилжонов ва марҳум хонанда Мўмин Орипов, Зиёда, Улуғбек Раҳматуллаев, Отабек Муталхўжаев ҳамда Ойбек ва Нигора ижро этишган.

altalt

​Фильм премьерасида Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Обид Асамов, Абдураим Абдуваҳобов, Фотима Режеметова, Саида Раметова, Тоҳир Содиқов, актёр Муҳаммадисо Абдулхайиров, Дилфуза Исмоилова, Азиз Раметов, Аҳад Қаюм, Дилмурод Масайидов, Дилшодбек Каттабеков, «Дизайн» гуруҳи аъзоси Абдураҳмон Мавлонов, Ҳалимахоним, хонанда Шерзодбек, Даврон Эргашев сингари ўзбек шоу-бизнес оламининг энг ёрқин вакилларини кўриш мумкин бўлди.

altaltaltalt

Премьерада 2009 йилда оламдан ўтган Мўмин Орипов, 2013 йилда ёруғ оламни тарк этган Ўзбекистон халқ артисти Дияс Раҳматов, ҳамда фильм продюсерларидан бири Санжар Ибрагимовларнинг мангу хотираси ёдга олинди. Уларнинг суратлари мини видео лавҳада кўрсатилди. Бу суратлар йиғилган мухлисларнинг давомли қарсакларига сабаб бўлди.

«Ада эмас, дада» фильми 2000 йилда яратилган «Тоҳир ва Зуҳра – янги талқин» мусиқали комедия фильмининг мантиқий давоми ҳисобланади. Тоҳир ва Зуҳрада отаси, ўғлини уйлантирган бўлса, фильмнинг давомида ўғил отасини уйлантириш пайига тушиб қолади. Воқеалар ривожига бой фильмни томошабин 25 сентябрдан юртимиз кинотеатрларида кўришлари мумкин. 

Бундан аввал Жавоҳир Зокиров режиссёрлигида суратга олинган  «Тошкентим онам» бадиий фильми кенг омма ҳукмига тақдим этилди. Фильм ҳақида сайтимизда ўқишингиз мумкин.


alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг