Кино
Ака фильми премьераси бўлиб ўтди
Алишер Навоий номидаги Кино саройда анъанага кўра киноижодкорлардан тақдим этилган янги фильм премьераси бўлиб ўтди. Томошабинлар ҳукмига режиссёр
Абдувоҳид Ғаниевнинг "Ака" номли картинаси тақдим этилди.
Премьера одатга кўра фильм ижодкорларини таништиришдан бошланди. Ушбу фильмда Улуғбек Қодиров, Акбархўжа Расулов, Муқаддас Саъдуллаева, Бахтиёр Қосимов, Матёқуб Матчонов, Саида Раметова каби ўз ишининг усталари рол ижро этишган. 10 октябрдан "Ака" фильми юртимиз кинотеатрларида намойиш этила бошлаган. Меҳр-оқибат, муқаддас ришталар ҳақидаги фильмни ўзингиз томоша қилиб, фикр юритишга сизни чорлаб, премьерадан суратларни эътиборингизга тақдим этамиз.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
10-09-2015
ИЗОҲЛАР 0