00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино
«Амиран» фильмининг премьераси бўлиб ўтди
Фильм тақдимотига ижодий жамоа билан бирга, Лутфулла Саъдуллаев, Муқаддас Саъдуллаева, Каниза, Шод гуруҳи, Умид ва Муҳаммадали Искандаров, Шавкат Комилов, Озод Шамс ва бошқа кўплаб таниқлилар ташриф буюришди.
Мазкур фильм намойишидан аввал, Шод гуруҳи, Каниза, Юсуфхон Нурматов ўзларининг қўшиқлари билан томошабинларни хушнуд этишди.
Фильм мелодрамма жанрида бўлиб, муҳаббат ва унинг куч-қудрати ҳақида ҳикоя қилади. Фильм яратилишига икки йил сарфланган. Фильмнинг, режиссёри ва сценарий муаллифи Азамат Аҳроров. Шунингдек, унинг ўзи бош ролни ижро этган.
Саида Раметова, Матёқуб Матчанов, Суғдиёна Азимова, Анвар Азимов ва янги чеҳралардан Нигина бу фильмда қизиқарли образларни яратишган.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
09-06-2018
ИЗОҲЛАР 0