alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

Бахт ортидаги дард фильми премьерасидан

Куни кеча Алишер Навоий номидаги кино саройда навбатдаги янги фильм премьераси бўлиб ўтди. 
Бу галги фильм, режиссёр Шухрат Мавлоновдан тақдим этилди. Картина мелодрама жанрида бўлиб,  унда гўзал ва бахтли жуфтликлардан бири Шароф Муқимов ва Севинч Мўминовалар бош ролларни ижро этишган. 
 

alt
alt


Премьерага кўпгина томошабинлар ва шоу-бизнес вакиллари ташриф буюришди. Томошабинлар орасида Шароф Муқимов ва Севинч Мўминовларнинг ашаддий мухлисларини кўриш мумкин бўлди. 

 

 

alt
alt


Премьерани шоир Аҳад Қаюм олиб бордилар.  Анъанага кўра фильм ижодокорлари бирма-бир томошабинларга таништириб ўтилди.  Сўзга Лутфулла Саъдуллаев, режиссёр Шухрат Мавлоновлар чиқиб, дилдаги сўзларини айтишди.

 

 

 

 

alt
alt
 

Фильмда шунингдек, маҳоратли ва тажрибали актёрлар  Убайдулла Омон, Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Санжар Шодиев, Зуҳра Солиева каби актёрларимизни кўриш мумкин. 

 

 

 

 

alt

 

 

alt
 

Кейин эса Шароф Муқимов ва Севинч Мўминовалар томонидан ушбу фильм учун куйлаган қўшиқларини ижро этишди.  Қўшиқ шунчаки эмас, балки саҳна кўриниши билан ижро этилди.
 

altalt
 

Фильм сюжетига тўхталадиган бўлсак, Гулҳаё ва Суҳроб бир-бирларини севадилар. Аммо икки севишганлар тақдир уларга йўллаган синовларга дуч келадилар. Гулҳаё ўз севгиси учун курашади, аммо Суҳроб унининг ишончини оқлай олдими? Қийин вазиятда қолганда тўғри йўлдан кетадими ёки йўқ? Икки севишганнинг қисмати нималар билан якунланди?  буни албатта ҳар бир томошабин кинони кўриб билиб олиши мумкин. Аммо бир нарсани ҳеч бир муболағасиз айта оламизки, ушбу фильм тарбиявий аҳамиятга эга ва ҳар бир томошабин керакли фикрларни чиқариб олишига ундайдиган фильм. 

 

 


 

Мазкур фильм юртимиз кинотеатрларида 12 ноябрдан намойиш этилади.  Қуйида эса премьерадан суратлар эътиборингизда.  

 

 

 

 

alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-11-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг