«Бегуноҳ» фильми премьерасидан
Куни кеча, Алишер Навоий номидаги киносаройнинг катта залида, Умид Қўчқоров ва Малика Тешабоеванинг «Бегуноҳ» номли фильм премьераси бўлиб ўтди.
Премьера тақдимотини бошловчилар учлиги Парвиз Фаттоев, Малика Тоирова ва Акмал Назаровлар олиб боришди.
Фильмда бош ролларни Тўти Юсупова, Йигитали Мамаджонов, Умид Искандаров, Ситора Олимжонова, Луиза Расулова ва Бехруз Тохиров ижро этишди.
Кинокартина яралишида ўз меҳнатини аямаган инсонлар:
Малика Тешабоева ва Умид Қўчқоров – постановкачи режиссёрлар;
Нусрат Хусанов - постановкачи оператор;
Мухаммад Али Рахимов – рассом;
Нилюфар Худойбердиева - ғоя муаллифи ва продюссер.
Фильмда ёшларларга оила муқаддаслигини тушунтириш масаласи кўтарилган. Ҳозирги кунда муаммо бўлиб келаётган, ажримлар ва оилавий келишмовчиликларни олдини олиш мақсадида фильмда энг нозик мавзулар юзага чиқарилган. Ҳаётдаги учрайдиган қийинчиликларни фильм қаҳрамонлари катталар ёрдами ва маслаҳати билан енгиб ўтишади. Фильм катта тарбиявий ахамиятга эга.
Ташриф буюрганларни ҳушнуд этиш учун саҳнада Фаррух Раимов, Манго гуруҳи, ҳамда фильмда бош роллардан бирини ижро этган Бехруз Тохиров ўз қўшиқларини куйлашди.
Ушбу фильм, 31 майдан бошлаб кинотеатрларида намойиш этилади.
ИЗОҲЛАР 0