«Бегуноҳ» номли янги ўзбек фильми суратга олинмоқда
Ёшларнинг эрта турмушга чиқиши оқибатида келиб чиқадиган муаммолар ҳақида, мелодрама жанрида ҳозирча ишчи номи «Бегуноҳ» фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди. Мазкур фильмнинг ғоя муаллифи ва продюссери, Last-Media продюссерлик маркази директори Нилуфар Худойбердиева бўлиб, фильм Малика Тешабоева режиссёрлигида суратга олинмоқда.
Фильмда Ўзбекистон Халқ артисти Тўти Юсупова, Барно Қодирова, Умид Искандаров, Йигитали Мамажонов, Бехруз Тохиров, Ситора Алимжонова, Луиза Расулова сингари актёрва актирисалар жамоаси жамланган.
Фильмнинг кадр орти жараёнларидаги ижодий жамоа вакиллари, режжисёр Умид Қўчқоров, оператор Нусрат Хусанов, картина директори Жамолиддин Равшанов, рассом Муҳамадали Рахимов, либослар устаси Гўзал Юсуповалардан ташкил топган.
Мазкур фильм юзасидан маҳоратли актёр Йигитали Мамажоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
«Режиссёр Малика Тешабоева «Бегуноҳ» номли илк фильмни суратга олмоқда. Малика Тешабоева атоқли режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг шогирди бўлиб, анча йиллардан буён фильм олишни ният қилиб юрган эдилар. Мен мазкур кино картинада уч ака-уканинг ўртанчаси ролини ижро қилмоқдаман. Фильмда акам ролини актёр Умид Искандаров, укам ролини эса Бехруз Тохиров исмли ёш актёр ижро қилишмоқда. Бувижоним ролини эса устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ижро қилмоқдалар. Фильмнинг тарбиявий аҳамияти жуда ҳам катта бўлиб, бугунги кунда ёш турмушга чиқаётган қизларнинг тақдири ўзгача ғоя ва кўринишда кўрсатиб берилган», - дейди актёр Йигитали Мамажонов.





ИЗОҲЛАР 0